Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 218

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 320

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

15:50 / 2023-01-19 321 0 Сиёсат

Янги Зеландия бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди

Жасинда Ардерннинг кетиши ҳақидаги эълон Янги Зеландия аҳолиси учун кутилмаган бўлди.

world-news

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн бугун, 19 январь куни истеъфога чиқишини эълон қилди.

Маълум бўлишича, Ардерн ўз лавозимини февраль бошидан кечиктирмай тарк этишни режалаштирмоқда.  Сиёсатчи хайрлашув маросимида бош вазир сифатидаги олти йил у учун оғир вақт бўлганини айтиб, ҳозирда мамлакатни бошқаришга кучи қолмагани учун лавозимидан бўшашга қарор қилганини баён қилди. 

Мен сиёсатчилар инсон эканлигини биламан. Биз қўлимиздан келганча ҳамма нарсани қиламиз. Улар учун ҳам кетиш вақти келади, менинг ҳам кетиш вақтим келди”, деди Ардерн. 

Қайд этиш жоиз, Жакинда Ардерннинг бош вазирлиги даврида Янги Зеландия Кристтчерчдаги ҳужумлар, зилзилалар, сиёсий ва иқтисодий инқирозлар ва коронавирус пандемиясига бардош берди. 

Ардерннинг айтишича, у иши унга қийин бўлгани учун эмас, балки бу лавозимда бошқалар яхшироқ иш қила олиши учун кетмоқда. 

42 ёшли сиёсатчи тўрт ёшли қизига вақт ажратишни ва узоқ йиллик шериги Кларк Гейфордга турмушга чиқишни режалаштираётганини айтди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш