Сўнгги янгиликлар
Давлат олий таълим муассасалари учун тўрт йиллик қабул квоталари белгиланди
Турк Ривиерасининг “жонли” шаҳарлари ҳақида эшитганмисиз?
Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Бухорода спорт мажмуаси бузиладими? Вазир «кўзи қон»га тўлган бухороликларга мурожаат қилди
Бугун вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро шаҳрида марказ лойиҳаси юзасидан ОАВ ва аҳоли вакилларига тушунтириш бериши режалаштирилган.

Бухоро шаҳрининг қоқ марказида 2023 йилда туризм маркази қурилиши режалаштирилган. Марказ барпо этилиши учун шаҳарнинг Иброҳим Мўминов ва Мустақиллик кўчалари ўқи атрофидаги барча бино ва иншоотлар, жумладан, катта спорт мажмуаси ҳам.
Марказ 33 гектар майдонда қурилади ва ушбу мақсадлар учун Бухоро вилояти буджетидан 2023 йилда 517 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Ушбу хабар жамоатчиликда, хусусан бухороликларга оғир ботди. Улар ижтимоий тармоқ орқали марказ қурилишидан норози бўлиб, Президентга мурожаат йўллашди. Ушбу ҳолат юзасидан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров “Дарё”га қисқача интервью берди.
“Марказнинг лойиҳа таклифи бўлгач, жамоатчиликка муҳокама учун қўйилади. Бухоро шаҳрида аҳоли учун алоҳида тақдимот қилиб берилади. Айни вақтда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, холос. Бу дегани эртадан бузилиш бошланади дегани эмас, ҳали охирги нуқта қўйилганича йўқ. Бу ҳозир лойиҳа таклифи, ҳали ЮНEСКО билан келишиш босқичи бор.
Ҳозир марказ тушадиган жойда хатлов ишлари олиб борилмоқда. Яъни тартибга кўра, у ерда қанча бино бор, кимга тегишли экани ҳақида маълумот йиғилади.
Агар марказ ўрнида жойлашган бино ва иншоотлар бузиладиган ёки бошқа жойга кўчириладиган бўлса, лойиҳа танловида ютган тадбиркорлик субъекти томонидан ўрнига ўрин қуриб бериш ёки ўрнатилган тартибда конпенсация тўлиб берилади. Лойиҳа ва қурилиш ишларига камида икки йил вақт кетади”, — дейди вазир.
Маълум бўлишича, бугун вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро шаҳрида марказ лойиҳаси юзасидан ОАВ ва аҳоли вакилларига тушунтириш бериши режалаштирилган.



