Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
«Амир Темур жанговар байроғи», янги генераллар ва унвони кўтарилган прокурорлар — Президент бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларни мукофотлади
Бугун, 13 январь куни Президент Администрациясида ҳарбий хизматчиларни ва соҳа фахрийларига юксак мукофотлар топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бир гуруҳ ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотлади.
Бир гуруҳ офицерларга генерал-майор унвони топширилди:
Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкурафий ишлар бўйича ўринбосари полковник Қаршиев Ҳамдам Алиқулович;
Марказий ҳарбий округ қўмондони полковник Саидов Айбек Азадович;

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондони полковник Шерматов Фарҳоджон Ортиқович.
Шунингдек:

Бош прокурор ўринбосари Эркин Турақулович Юлдашевга 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси (генерал-майор унвонига тенг) махсус унвони берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Аминович Таджиевга 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси (генерал-майор унвонига тенг) махсус унвони берилди.
Бундан ташқари Президент ташаббуси билан “Амир Темур жанговар байроғи” мукофоти таъсис этилди. Бу борада ўтказилган танловда Марказий ҳарбий округ ғолиб бўлди. Маросимда ушбу округ қўмондонига илк бор “Амир Темур жанговар байроғи” тантанали равишда топширилди.
