Сўнгги янгиликлар
Экология ва атроф муҳит муҳофазаси: Конституцияда долзарб муаммо ҳақида қандай ечимлар келтирилган?
Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуслар моҳияти нимадан иборат?
Сирдарёда «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» бошлиғи фермерларга Хитой чигитини экишга ундайдиган «огоҳлантириш хати» юборди
Ўзбeкистонда сўз эркинлиги, қонун ва амалиёт ўртасидаги тафовут…
Марказий Осиёда “яшил” ривожланиш сари қадам: Самарқанд форуми натижалари
Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистонлик боксчилар Бразилиядаги Жаҳон кубогида 5 та олтин медални қўлга киритди
«CREDIT-HOUSE» найрангларини тўхтатинглар! – Президентга мурожаат
Марказий Осиёда “яшил” ривожланиш сари қадам: Самарқанд форуми натижалари

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси "Марказий Осиё экологик муаммолар олдида: барқарор ривожланиш ва фаровонлик йўлида минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш" резолюциясини бир овоздан қабул қилди. Ушбу ҳужжатда Ўзбекистон раҳбарининг "Марказий Осиё учун яшил кун тартиби" ташаббуси ва унинг минтақада барқарор ривожланишга қўшадиган ҳиссаси алоҳида таъкидланган. Қарорда, шунингдек, Ўзбекистоннинг Самарқандда
Халқаро иқлим форумини ўтказиш ташаббуси қўллаб-қувватланган.
Форум якунида "яшил" ривожланишнинг минтақавий концепцияси тақдим этилиши режалаштирилган бўлиб, бу ҳужжат Марказий Осиё давлатларининг иқлим ўзгариши бўйича ягона минтақавий қарашларини шакллантиришга хизмат қилади. Концепцияда етакчи халқаро ташкилотларнинг минтақадаги экологик муаммоларни ҳал этиш борасидаги ёндашувлари акс этган.
Форумнинг очилиш маросимида Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта, Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбари Одил Рено-Бассо, Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татьяна Молчан, аҳоли пунктлари бўйича дастур
ижрочи директори Анаукладия Россбах, чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиав ва бошқа нуфузли меҳмонлар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев форум доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татьяна Молчанни қабул қилди. Суҳбат давомида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Президентимиз комиссиянинг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги муҳим ўрнини, шунингдек, транспорт, инновациялар, тўқимачилик, энергетика, экология ва гендер тенглик соҳаларида, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масалаларида кўрсатилаётган экспертлик кўмагини алоҳида қайд этди.
Минтақавий ва мамлакат миқёсидаги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил ноябрь ойида Боку шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида билдирилган ташаббусларни амалий илгари суриш жиҳатлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон томонининг таклифига биноан СПЕКАнинг 2030 йилгача ривожланиш концепцияси қабул қилингани, ЕИК билан савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича "йўл харитаси" имзолангани, Транскаспий йўлаги доирасида рақамлаштириш ва ҳужжатлар алмашинуви бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Йил бошида комиссия кўмагида Ўзбекистон аҳолининг экология ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотдан фойдаланиши тўғрисидаги Орхус конвенциясига қўшилди. Ҳаво конвенцияси ва саноат аварияларининг трансчегаравий таъсири тўғрисидаги конвенцияга қўшилиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. СПЕКА дастурининг мақсадли жамғармасини тез фурсатда ишга тушириш муҳим экани таъкидланди.
Форумда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш видеомурожаат йўллади. Иштирокчилар орасида 2 мингдан ортиқ хорижий меҳмонлар, жумладан, миллий ва глобал экологик ташкилотлар, халқаро тузилмалар раҳбарлари, экспертлар, олимлар ва журналистлар, бизнес вакиллари бор эди. Кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё олдида турган долзарб иқлим муаммолари муҳокама қилинди, экологик барқарорлик, "яшил" иқтисодий тараққиёт ва иқлим ўзгаришига қарши курашишда минтақавий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида форумнинг халқаро миқёси ва иштирокчиларнинг нуфузи жаҳон ҳамжамиятининг барқарор тараққиётнинг энг долзарб масалаларига самарали ечим излашда биргаликда саъй-ҳаракатлар олиб боришга содиқлигини намоён этишини таъкидлади.
"Саммитимизни ҳар икки йилда бир марта ўтказиш бўйича таклифни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Келишувларимизни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш бўйича тизимли ишлаш мақсадида навбатдаги йиғилишимизга қадар саммит котибияти функциясини ўз зиммамизга олишга тайёрмиз", — деди президент.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур таклифи минтақада экологик муаммоларни бартараф этиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва "яшил" ривожланишга оид ташаббусларни тизимли равишда амалга оширишга йўналтирилган. Саммитнинг ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши минтақадаги давлатлар ўртасидаги экологик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, амалдаги келишувларни назорат қилишга ва янги истиқболли ташаббусларни илгари суришга хизмат қилади.



