Qidirish

11:00 / 2025-04-01 118 0 Дунё

Газиантеп: цивилизациялар бешиги

Газиантеп минг йиллик тарихи, узоқ йиллик қадриятлари ва маданий мероси билан дунёдаги энг бебаҳо ҳудудлардан биридир.

world-news

Газиантепнинг диққатга сазовор жойлари

Газиантеп Зеугма музейига кирганингизда унинг нима учун дунёнинг етакчи музейларидан бири эканлигини дарҳол тушуниб етасиз. Тахминан 30 000 квадрат метр майдонни эгаллаган музей учта бўлимдан иборат. Музейда кўплаб тўпламлар мавжуд: 2748 квадрат метрлик мозаика коллекцияси, 140 квадрат метр деворий суратлар, кўплаб ҳайкаллар ва 20 та устун мавжуд. Маълумки, асарларнинг аксарияти Рим ва сўнгги антик даврларга оид.

Музейдаги энг қимматли буюм, шубҳасиз, лўли қиз мозаикаси. Мозаикадаги шахс ҳақида турли қарашлар мавжуд. Айрим тадқиқотчилар Ер маъбудаси Гаяга тегишли деган фигуранинг Македониялик Искандарга ҳам тегишли эканлигини айтишади. Зеугма музейида болалар учун ўйин майдончаси мавжуд бўлиб, бу ота-оналарга қулайлик яратади.

Дулук

Қадимий манзилгоҳлар ҳақида гап кетганда, биринчи навбатда ғорлар ёдга тушади. Энг қадимги ғорлардан бири Газиантепда жойлашган. Дулук қишлоғида 30-40 минг йил аввал одамлар яшаган ғорлар бор ва улар орасида қадимий ер ости ибодатхонаси ҳам мавжуд. Дулукбаба майдонида садр дарахтлари соясида сайр қилиш ўзгача завқ бағишлайди.

Есемек очиқ осмон остидаги музей

Есемек очиқ осмон остидаги музейда Хеттларга оид кўплаб асарлар мавжуд. Тарихий ашёлар орасида ҳайкаллар ва карер бор. Есемекдаги қазишма ишлари 1890 йилда Германия Шарқ тадқиқот институти ва 1960 йиллардан эса Туркия томонидан олиб борилган. 300 дан ортиқ ҳайкални ўз ичига олгани учун очиқ осмон остидаги музей 2012 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси вақтинчалик рўйхатига киритилган.

Ўмерия масжиди

Газеантепнинг энг эски Ўмерия масжиди Халифа Ҳазрати Умарнинг набиралари Умавийлар халифаси Умар бин Абдулазиз томонидан қурилган деб тахмин қилинади. Унинг тарихи 1200 йилларга бориб тақалади ва ноёб тош ўймакорлиги билан барчани лол қолдирмоқда. Ўмерия масжидининг бошқаларидан ажратиб турадиган фарқли жиҳати масжиднинг очилиб ёпиладиган Ўмерейн деб аталган минбаридир. Минбар ўз вазифасини бажариб бўлгач, у махсус механизм ёрдамида деворлар орасидаги жойига қайта жойланади.

Тарихий Бей маҳалласи

Тарихий Бей маҳалласи Газиантепнинг энг машҳур манзилларидан бири бўлиб, асли Салоникида туғилган Отатуркнинг расмий аҳоли сифатида рўйхатга олинган жой ҳисобланади. Бу маҳаллада 1500 йиллардаги тош уйлар жуда кўп. Газиантепнинг динлар бешиги бўлишида катта рол ўйнаган маҳаллада 20 асргача мусулмонлар ва арманлар бирга яшаган. Бугунги кунда маҳаллада Отатурк ёдгорлик музейи, Этнография музейи, Ҳамам музейи мавжуд.

Отатурк ёдгорлик музейи

Отатуркнинг Газиантепда рўйхатга олингани ва ҳар йили мунтазам ташриф буюрганлиги боис Бей маҳалласидаги Конукоғлу оиласига тегишли уй музейга айлантирилмоқда. Анъанавий Антеп уйи бўлган музей ҳовлисида Отатуркнинг гувоҳнома нусхаси ва Газиантепга берилган Мустақиллик медалини кўриш мумкин. Шу билан бирга, музейда Отатурк ҳақида кенг қамровли тадқиқот ва Отатуркнинг Газиантепга келганида ишлатган буюмлари ҳам мавжуд.

Алмажи бозори

Бугунги кунда Элмажи бозори сифатида танилган Алмажи бозори Газиантепдаги энг яхши ташриф буюрадиган жойлардан биридир. Антепнинг фахри бўлган энг янги писталарни шу ерда топиш мумкин. Бозорда кўплаб ёнғоқ ва қуритилган мевалар мавжуд. Антепга хос нарсаларни харид қилиш учун бу бозордан яхшироқ вариант йўқ. Қурутилган маҳсулотлардан ташқари, мис маҳсулотлари ҳам бор. Бироқ, бирор нарса сотиб олаётганда, бир нечта дўконлардан сўраш ва савдолашиш фойдалидир. Чунки бозордаги дўконларда нархлар жуда фарқ қилади.

Газиантеп ботаника боғи

Ушбу боғ 2009 йилда очилган Газиантепдаги биринчи ботаника паркидир. Паркда Туркия флорасига тегишли кўплаб ўсимликларни топиш мумкин бўлган ҳовуз ҳам мавжуд. Паркга ҳафтанинг ҳар куни ташриф буюриш мумкин.

Газиантеп қалъаси

Ушбу қалъа бир вақтлар шаҳарни ҳимоя қилиш учун хизмат қилган, кейинчалик қайта тикланиб, музей сифатида ташриф буюрувчиларга очилган. Унинг тарихи анча қадимий. Газиантеп қалъаси бизни 4 минг йиллик ўтмишга олиб борадиган тарихга эга. Авлиё Чалабийнинг “Саёҳатнома” асарида келтирилишичаа, қалъанинг тарихда 36 та алоҳида минораси бўлган.

Медуса Археологик Шиша Асарлар Музейи

Медуса археологик шиша асарлари мüзейи шиша санъати ихлосмандларининг албатта кўриши керак бўлган жойлардан биридир. Ичкарида бронза даври, Рим, Византия ва Усмонли даврига оид кўплаб шиша ва сопол буюмлар мавжуд. Музей доирасида семинарлар ҳам ўтказилади.

Таҳмис қаҳваси

Газиантепга борган ҳар бир киши албатта Таҳмис қаҳвахонасига ташриф буюрмасдан кетолмайди! 1635 йилда очилган Таҳмис қаҳвахонаси заҳтер чойи, дибек қаҳваси ва анъанавий турк қаҳваси билан жуда машҳур. Газиантепнинг руҳини акс эттирувчи ўзига хос атмосфераси билан эътиборни тортган Таҳмис очиқ ва ёпиқ майдонларга эга.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш