EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Фарғонада 25 ёшли йигит отасини тасма билан бўғиб ўлдирди

Фарғонада 25 ёшли йигит отасини тасма билан бўғиб ўлдирди

Фарғона вилоятида 25 ёшли йигит ўз отасини ўлдиргани, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти прокуратураси хабар берди.

Хабарда айтилишича, йигитнинг отаси спиртли ичимликларни суиистеъмол қилган ва маст ҳолатда хотинини мунтазам равишда калтаклаган.

16 май куни жиноят содир бўлганида отаси маст ҳолда уйга келиб, хотинида биринчи гуруҳ ногирони сифатида оладиган нафақасини олиб қўйишини ва ароқ олиб беришини айтган. Аёл пули йўқлигини айтганида, эри уни калтаклаган.

Бунга гувоҳ бўлган йигит чидай олмай отасини ерга йиқитиб, кўкрагига бир неча марта тепган. Сўнг уни тасма билан бўғиб ўлдирган.

25 йил ёшли йигит жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING