Сўнгги янгиликлар
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Учтепа туманида жойлашган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари 6 ой ичида биринчи марта камайди
«Ғалабанинг номи — Туркия»дир: 15 июлдаги драматик тун нималар билан ёдда қолган?
Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашишда қандай йўлдан бормоқда?
GoTürkiye янги мини сериални тақдим этади: Istanbul My Love
Ўзбекистон туризм салоҳияти Малайзияда тақдим этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Малайзияга расмий ташрифи арафасида 3 февраль куни ушбу мамлакатнинг Пенанг штатида «Ўзбекистон — Буюк Ипак йўли дурдонаси» Ўзбекистон-Малайзия туризм форуми ўтказилди.

Тадбирда Туризм қўмитаси раҳбарияти, Малайзия ва Пенанг штати ҳукуматларининг туризм йўналиши раҳбарлари, шунингдек Ўзбекистон ва Малайзиянинг туризм соҳасидаги етакчи мутахассислари ҳамда бизнес вакиллари иштирок этдилар. Форумда Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари, тарихий обидалари, маданий ва табиий бойликлари ҳақида тақдимотлар бўлиб ўтди. Тақдимотларда Ўзбекистоннинг туризм йўналишлари, шу жумладан, Шаҳрисабз, Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа шаҳарларининг бой маданий ва тарихий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Икки мамлакатнинг 100 дан ортиқ туризм бизнеси вакиллари иштирокида ўтказилган «B2B» учрашувлари доирасида Ўзбекистон ва Малайзия сайёҳлик компаниялари ўртасида ишбилармонлик алоқалари ўрнатилди, ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди ва туристлар оқимини ошириш бўйича ўзаро келишувларга эришилди. Шунингдек, Малайзия сайёҳлик компаниялари вакиллари форум доираси ташкил этилган «Янги Ўзбекистон» фотокўргазмаси орқали сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳудудларида барпо этилган янги туризм масканлари, янгиланган инфратузилмалар ва маданий мерос обектлари билан танишдилар.
Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар юртимизнинг бой ва ранг-баранг маданияти ҳамда анъаналарини акс эттирувчи миллий куй-қўшиқлар ва рақслар билан яқиндан танишиб, ўзбек миллий таомларидан татиб кўрдилар. Форум Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги туризм алоқаларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиш йўлида муҳим қадам бўлди.



