Сўнгги янгиликлар
Тарих такрорланмаслигига барчамиз масъулмиз!
Билмаганга бўлишма! – Ҳуқуқшунос «ҳуқуқ фаоллар»ини ўзлари қонунларни билмасликда айблади
“Бухорода магистрал газ қувурида келиб чиққан ёнғин тўлиқ ўчирилди” – Энергетика вазирлиги
"Трампнинг Ғазони сотиб олиш ҳақидаги даъволари мутлақо бемаънилик" – ҲАМАС
Миллий гвардия ходимлари EFFECT.UZ мухбирининг фаолиятига қаршилик билдирмаган
Фуқароларнинг Халқ қабулхоналарига йўллаган 900 мингдан зиёд мурожаатлари қаноатлантирилган
Президент Администрациясидаги штат бирликлари қисқартирилмайди – Шерзод Асадов
Маъмурий судга келмаганлик учун жарима қўлланади
Швейцария Алишер Усмоновнинг активларини блокдан чиқарди
Швейцариянинг Иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти (СЕCО) бошқа юрисдикциялардаги мулкка хизмат кўрсатиш учун тўловларни амалга ошириш мақсадида илгари россиялик миллиардер Алишер Усмонов билан боғлиқ бўлган трастларнинг Credit Suisse банкидаги ҳисоб рақамларида 6,5 миллион евродан ортиқ маблағни блокдан чиқарди.

Тages-Anzeiger газетаси СЕCОнинг 2022 йил 22 декабрдаги қарорига асосланиб хабар беришича, Усмоновнинг адвокати газетага тушунтирганидек, хизмат кўрсатиш учун ажратилган маблағлар тадбиркор ёки унинг синглисига эмас, балки миллиардер "кўп йиллар олдин" таъсис этган трастларга тегишли экан. СЕCО қарорида таъкидланишича, бу трастлар Усмонов ёки унинг синглиси томонидан "бевосита ёки билвосита" назорат қилинади.
Нашрнинг ёзишича, "Credit Suisse"даги маблағларни блокдан чиқариш бўйича СЕCОга аризаларни 2022 йилда Усмонов ёки унинг синглиси билан боғлиқ бир нечта фирмалар манфаатларини ифодалайдиган Женева траст компанияси топширган. Масала Францияда иккита вертолётни сақлаш ва Англияда кўчмас мулк учун тузилган шартномалар бўйича тўловларни амалга ошириш ҳақида борган. Tages-Anzeiger газетаси хабар беришича, СЕCО маблағларни блокдан чиқариш тўғрисидаги қарорини санкциялар киритилишидан олдин шартномалар тузилганлиги ва ҳисоб-китобларни тўламаслик активлар қийматининг йўқолишига олиб келиши мумкинлиги билан изоҳлаган.
12 миллион ва 15 миллион Швейцария франки (13 миллион ва 16 миллион АҚШ доллари) қийматидаги вертолётлар Франциянинг жанубидаги Ле-Кастел аЭродромида жойлашган бўлиб, ҳаво кемалари ва ангарни сақлаш бўйича шартномалар юзасидан бир нечта ҳисоб-китоблар тақдим этилгани ҳақида Женевадаги ишончли бошқарувчилар маълум қилди. Бундан ташқари, маҳаллий компания аллақачон вертолётлардан бирини мусодара қилиш бўйича суд жараёнини бошлаган. Ҳисоб-китобларни тўлаш учун СЕCО қарийб 2,5 миллион еврони блокдан чиқарди. Шунингдек, вертолётларга хизмат кўрсатиш учун ойига тахминан 54 минг евро миқдорида тўловлар тасдиқланди.
Буюк Британиядаги қасрга хизмат кўрсатиш учун ҳисоб-китобларни тўлаш мақсадида Швейсария идораси тахминан 4,2 миллион еврони блокдан чиқарди. Женевадаги ишончли бошқарувчиларнинг таъкидлашича, агар бир нечта қурилиш компаниялари яқин вақт ичида тўловларни олмаса, улар банкротлик хавфи остида қолмоқда. Шунингдек, СЕCО адвокатларнинг келгусидаги гонорарларини тўлаш учун маблағларни озод этишга қарор қилди, бироқ бу маблағлар фақат "санкциялардан ҳимояланиш" ёки "суд жараёнларида вакиллик қилиш" учун ишлатилиши шарти билан.



