Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Хитойда “Ўзбекистон туризм йили” бошланди
“Ўзбекистон туризм йили” Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ўртасида жорий йил январ ойида Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларга мувофиқ ўтказилмоқда.

3 декабр куни Пекин шаҳрида “Хитойда Ўзбекистон туризм йили”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон туризм йили” Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ўртасида жорий йил январ ойида Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларга мувофиқ ўтказилмоқда.
Тадбирда Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, ХХР Маданият ва туризм вазири ўринбосари Лу Юнчуанг, БМТ Туризм бош котиби Зураб Пололикашвили, “Trip.com”, “Alibaba Fliggy”, “CCT”, “CYTS” каби йирик туроператорлар ва корпорациялар раҳбарлари, “CCTV”, “CGTN”, “China Global” етакчи медиа холдинглари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
“Ўзбекистон туризм йили”нинг очилиши доирасида туризмга инвестициялар бўйича Ўзбекистон-Хитой форуми бўлиб ўтди, унда Хитойнинг 200 дан ортиқ сайёҳлик бизнеси вакиллари истиқболли инфратузилма лойиҳалари, хитойлик сайёҳлар учун янги тур маҳсулотлари ва йўналишлари билан танишдилар.
Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Шанхай, Гуанчжоу ва Циан шаҳарларида “Ўзбекистонга саёҳат қил!” сайёҳлик роуд-шоусида иштирок этади, унинг доирасида икки мамлакат туроператорлари ўртасида мамлакатимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича Б2Б учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 1 декабр куни Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунгача визасиз режим жорий этиш тўғрисидаги битим имзоланган эди.



