Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Россия Киевдаги кўп қаватли бинога зарба берди. Бир киши қурбон бўлган
Кеча, 25 октябрь куни Россия учувчисиз самолёти Украина пойтахти Киевдаги кўп қаватли турар-жой биносига урилгани оқибатида юқори қаватларда ёнғин келиб чиққан. Бир киши ҳалок бўлган ва беш киши жароҳатланган. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
Пойтахт ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попконинг айтишича, шаҳар марказидан ғарбда жойлашган Соломянский туманидаги кўп қаватли уйдан 100 дан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган.
«Соломянский туманидаги кўп қаватли уйда 17-қаватдан 21-қаватгача бўлган хонадонлар шикастланган», деган Попко.
Шаҳар мери Виталий Кличко ўсмир қиз вафот этганини айтган. Беш ярадордан бири шифохонада даволанаётган бўса, воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам чодири ўрнатилган.
Фавқулодда хизматлар ёнғин назоратга олинганини маълум қилган. Уларнинг сайтида жойлаштирилган фотосуратлар ва видеоларда ўт ўчирувчилар ёнғинга қарши курашда узун кўтаргичлардан фойдалангани кўрсатилган.
Попко шунингдек, дрон парчалари марказий Шевченкивский туманидаги очиқ майдонга ҳам қулаганини билдирган. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.