Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Путин долларга рақобат қиладиган валютани тақдим этдими?
2025 йилда Бразилияда бўлиб ўтадиган BRICS саммитида ташкилот аъзо давлатларнинг рамзлари туширилган банкноталар ишлаб чиқаради. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Манбанинг қайд этишича, банкнотанинг яратувчиси Эвгений Федоров ҳисобланади.
Жорий йилнинг 22-23 октябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган саммитда BRICS банкнотаси билан танишиб уни Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллинага намойиш қилган эди.
Банкнотада BRICS'га аъзо давлатларнинг байроқлари ва уларнинг машҳур ҳайвонларини кўриш мумкин. Мисол учун Россия байроғи тепасига айиқ рамзи ва Хитойникига эса йўлбарс рамзи туширилган. Тескари томонида ташкилотга янги қўшилган давлатларнинг белгилари акс этади.
Бразилиядаги саммитда мана шундай банкноталардан 200 та ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу бошқа оддий пуллар билан бир-хил технология асосида тайёрланади ва сифати ўта юқори даражада бўлади. Бироқ уни тўлов воситасида ишлаб чиқариб бўлмайди.
Юқоридаги гаплардан келиб чиқадики, Владимир Путин долларга рақобат қиладиган валютани тақдим этди қабилидаги хабарлар ғирт сафсата.
Ташкилот аъзолари долларга зарба бериш мақсадида, ўзаро савдони миллий пулларда амалга оширишга келишиб олишди. Бу қанчалик амалга ошади ва долларга қанчалик таъсир кўрсатади. Буни билишимиз учун анча вақт керак бўлади.
Маълумот учун, BRICS бундан 20 йил олдин “Goldman Sachs (АҚШ банки) ичида ўйлаб топилган ва унинг асосий мақсади АҚШ ва Ғарбдан бошқа йирик бозорларнинг жаҳондаги иқтисодий ўрнини тасвирлаш бўлган. Ҳозирда BRICS давлатларида дунё аҳолисининг 45 фоизи яшайди. Глобал иқтисодиётнинг 35 фоизи ташкилотга аъзо давлатлар ҳиссасига тўғри келади.