Сўнгги янгиликлар
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Бурдур: тарих, маданият ва табиат гавҳари
Ўзбошимча фуқаролар сабаб жамият ва давлат манфаатларига 460 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди
Келаси йилдан футбол ўйинларига чипта олиш учун шахсни тасдиқлаш талаб этилади
Меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади
Низом 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 декабргача амал қилади

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарори билан «Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида»ги вақтинчалик низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Маълум бўлишича, субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар ажратилади.
Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 миллион сўмдан белгиланади. Тадбиркор субсидия олиш учун ариза тақдим этиш вақтида бир қатор талабларга жавоб бериши лозим.
Хусусан, тадбиркорнинг солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги, меҳмонхона қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги, меҳмонхонанинг фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги керак.
Шунингдек, суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинмаган ва модулли меҳмонхонага берилган мувофиқлик сертификати ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги ҳам текширилади.
Субсидия олиш учун тадбиркор давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали Туризм қўмитасига белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қилади. Қўмита ариза келиб тушган кундан 15 иш кунида унинг Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади.
Маълум бўлишича, Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, 1 иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 иш кунида ариза берувчига юбориши кўзда тутилган.
Қайд этиш керакки, Низом 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 декабргача амал қилади.



