Qidirish

00:22 / 2024-07-18 7619 1 Сиёсат

«Биз монопол эмасмиз» — «UzAuto Motors» раҳбари халқнинг саволларига очиқчасига жавоб берди

Ўзбекистон ҳукумати бундан 30 йил аввал автомобил заводини ишга тушургани энг тўғри қадам бўлган.

«UzAuto Motors» АЖ раҳбари Бо Андерссон           

1992 йил июнь ойларида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Жанубий Кореяга ташриф буюради ва «Daewoo Motor» автомобилсозлик заводига боради ва 1994 йилга келиб, Андижон вилоятининг Асака шаҳрида завод қурулиши бошланади. 

1996 йил март ойида завод ўзининг биринчи «Damas» автомобилини ишлаб чиқаришни бошлайди, кўп ўтмай «Tico» ва халқ тилида «легенда»га айланган «Nexia» русумли машиналар сотувга чиқади. 

Ўзбекистон ҳукумати оғир йўлни босиб ўтган бўлсада, ўзининг йўлидан қайтмади ва «UzAuto Motors» заводини ишга тушуриб, дунё бўйича автомобил ишлаб чиқаридаган 26 та давлатлар сафига қўшилди. 

Ҳозирга келиб компания йирик солиқ тўловчи, қарийб 16 минг нафарга яқин маҳаллий аҳолининг «қора қозони»ни қайнатмоқда…

Бежизга сўзбошимизни тарихий фактлар ва статистика билан бошламадик, чунки бундан бир неча кун олдин «UzAuto Motors» АЖ бош директори Бо Андерссон «Халқаро пресс клуб» модератори Шерзодхон Қудратхўжага интервью берди.

Суҳбат давомида Андерссон монополия, «шапка» ва сайтдаги техник муаммолар шунга ўхшаш долзарб саволларга жавоб берди.

Шу боис ушбу интервьюнинг матн шаклини эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

— Жаноб Андерссон «UzAuto Motors» АЖ раҳбарлигингиз даврида эришган натижалар ҳақида гапириб берсангиз ва компанияга билдирилаётган танқидларнинг сабаби нима?

Авваламбор «UzAuto Motors»нинг ва Ўзбекистон автосаноати трансформациянинг бир қисми эканлигимдан жуда ғурурланаман. Ҳамкасбларим билан биргаликда 2022 йилда 337 мингта, 2023 йилда эса 395 мингта автомобил ишлаб чиқарганимиздан фахрланаман.

Хусусан «Damas» автомобилини кунига 300 тадан 400 тага, «Cobalt» моделини 350 тадан 550 тагача етказиб, ишлаб чиқариш ҳажмини оширдик. Шунингдек «Tracker» ва «Onix» русумли машиналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик ва маҳаллийлаштиришни 50 фоиздан оширишга муваффақ бўлдик. Танқидга келсак, бугунги кунда  биз йирик компаниямиз, аммо биз бозорда ягона эмасмиз.

Бугунги кунда  «UzAuto Motors power train» заводида 1,5 ҳажмли 1,2 СSS prime двигателларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз.  Бошқа саноатларга тўхталадиган бўлсак, Фарғонадан автомобил учун мўлжалланган ойналар етказиб берилса, Андижондан автомобиль ўриндиқлари ва шиналар ишлаб чиқарилади.

Хуллас автомобил саноати мамлакатнинг кимё,текстил, металлургия каби соҳаларини ривожланишига катта таъсир кўрсатмоқда. Автомобилсозликда шундай қоида бор, унда бита иш ўрни турдош корхоналарда 5 та иш ўрнини яратади.  «UzAuto Motors» компаниясида 16 минг нафардан ортиқ ходим фаолиятини инобатга олсак, Ўзбекистонда умумий нечта иш ўрнини яратганимизни кўришингиз мумкин.

— Нима учун «UzAuto Motors» «монополист» деб аталади?

Бугунги кунда Ўзбекистон бозорида бизнинг ҳиссамиз катта, лекин хорижий брендларнинг кириши ҳисобига бу улуш камаймоқда. 

— Халқ орасида «UzAuto Motors» давлат томонидан қўллаб-қувватлангани боис, одамларда кўплаб салбий фикларни уйғотди.  Қулай шароитда эканлигингиз тўғрисида нима дея оласиз?

Автомобилсозлик умумий оладиган бўлсак, у ҳар бир мамлакат ривожининг асосий бўғини ҳисобланади ва ички иқтисодиётининг ривожланишига таъсир кўрсатади. Шу билан саноат ҳамда турдош соҳаларда минглаб иш ўринларини яратишга имкон беради. Қўллаб-қувватлашга келсак бу жаҳон амалиётидир. Ўзбекистонда барча учун тенг шароит яратилган.

Ўзбекистон ҳукумати бундан 30 йил аввал автомобил заводини ишга тушургани энг тўғри қадам бўлган. Фаолият аввалида ҳукумат корхонага инвесторлар жалб қилишга кўмаклашган. Бугунги кунга келиб, «UzAuto Motors» мамлакатнинг иқтисодий ривожи учун муҳим тармоқ ҳисобланади ва ҳозир шу қарзимизни узиш вақти келди деб ўйлайман.  Шунингдек, «Узавтосаноат» Италиянинг Турин политехника институти билан хамкорликда Тошкент шаҳрида «Турин» политехника институтини асосчисидир. Бу билан биз соҳамизни керакли мутахассислар билан таъминламоқдамиз.

 — Нима учун Ўзбекистонда «Chevrolet» автомобилларининг нархи баланд?

Биз мижозларимиз учун нарх ва сифат нисбати бўйича энг мақбулини тақлиф қиламиз. Автомобил бозорида «Tracker» ва «Onix» каби «B» ва «C» класс сегментида кучли рақобатни кузатмоқдамиз. Ҳозирги кунда «Cobalt» автомобилининг нархи 125-147 млнгача, «Onix» эса 161-215 млнгача. Мазкур нархлар бугун кун автомобил бозоридаги энг мақбул нархлардир. Шунингдек, автомобил қисмларимиз ҳам рақобатчиларимизга қараганда анча арзон.

— Ҳақиқатдан ҳам ўзбек автомобилларининг экспорт мамлакатлардаги нархи, ишлаб чиқарадиган мамлакатга қараганда арзонроқми?

Буни исботлайдиган бирорта факт йўқ. Шахсан мен бундай ҳолатларнинг бирортасини учратмадим.

— Жаноб Андерсон, контракция даврида сайтда техник носозликлар юз беради. Мана шу масала бўйича сиз нима дейсиз?

Контрактация масаласи рост, бу борада биз шартномаларга ўзгартиришлар киритдик. Масалан, бир шахс бир нечта моделдаги автомобилларга буюртма берган тақдирда, биз шартномани бир тарафлама бекор қилишга ҳақлимиз. Иккинчидан дилерлик тармоқлари сиёсатига ўзгартириш киритдик. Учунчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда муайян тизимни ишлаб чиқдик. Тўртинчидан контрактацияни онлайн тизимга ўтказдик. Агарда онлайн контрактациянинг натижалари ҳақида гапирдагин бўлсак, 2023 йилнинг 25 декабр «Cobalt», «Damas», «Lacetti» русумли автомобилларини сотиш учун онлайн контрактациясини ишга тушурганмиз ваш у куннинг ўзида 171 мингдан ортиқ шартномалар тузилган ваш у вақт оралиғида 7 мингта киберҳужум уюштирилган. Савдо тизимини бундай ҳолатлардан ҳимоялаш учун «Узинфоком» билан ҳамкорликни йўлга қўйдик.

 — Албатта, «гуруч курмаксиз» бўлмайди, шунча ишлар қилинганига қарамасдан барибир «шапка» ҳолатлари кузатилмоқда.

 Биз бу муаммони биламиз ва буни бартараф этиш учун онлайн савдо тизимини жорий қилганмиз. Шу билан бирга, биз дилерлар учун комплаенс хизмати ва тартибни кучайтирдик. Сўнгги 3 йил ичида 5 та дилерлик марказлари билан ҳамкорлик шартномасини бекор қилдик. Шунингдек, 9 та дилерлик марказларини ўз сафимизга кўшдик. Фурсатдан фойдаланиб, барчага мурожаат қилмоқчиман, агарда сиз шундай ҳолатга дуч келсангиз, бизга мурожаат қилинг. Биз бунга албатта чора кўрамиз.

 — «Spark» автомашинаси нега линейкасидан олиб ташланди?

 Биз мижозлардан кўпроқ қандай машиналарни ёқтиришларини сўраганимизда улар кўпроқ, замонавий опциялар билан жиҳозланган ва барча талабларга жавоб берадиган автомобилларга қизиқишларини айтишганди. Биз уларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, биз GM портфолиосига бугунги кунда мавжуд бўлган «Tracker» ва «Onix» автомобилларини ўргандик. Иккала автомобил ҳам яхши краштест рейтингига эга, 6 хавфсизлик ёстиқчалари ва 1,2 литр турбо двигател билан жиҳозланган. Бугунги кунда технологик автомобилларнинг нархи паст бўлмайди. 

— Заводдан чиқаётган «брак» автомобиллар қандай назорат қилинади ва бугун «UzAuto Motors» шунга ўхша муаммоларни бартараф қилиш учун қандай кўрмоқда?

 Сиз айтган муаммолар борлигини тан оламиз. Келинг, бир қадам ортга қайтамиз бизнинг автомобилларимиз бутун дунёда лойиҳалаштирилган, ривожлантирилган ва синовдан ўтган. Шунингдек, биз автомобилларимизни маҳаллий иқлимга қараб ишлаб чиқамиз. Тоғли ҳудудларда қорда ёки қуёшда ҳам бизнинг автомобилларимизнинг сифати юқори. Иккинчидан биз иккиламчи бозордаги афзалликларни биламиз. Икки йил олдин сотиб олган «Cobalt»ни ҳозирда деярли ўша нархда сотиш мумкин. Сиз айтган муаммолар бирламчи сифат муаммоси деб айтаман. Биз бу муаммоларни бартараф этиш учун тизимли ишларни олиб боряпмиз. Уларнинг аксарияти автомобилларни транспортировка қилишда юзага келмоқда.  Бизнинг биринчи ўриндаги вазифамиз автомобилларни транспортировка пайтида шикастланишини олдини олишдир. Дилерларга агар муаммо кузатиладиган бўлса, жума кунги йиғилишни кутиб ўтирмасдан айтишни маслаҳат бераман. Камчиликлар борлигини биламан, улар албатта мижозларга ёқмайди. Биз буларни йўқотиш учун кенг кўламли ишлар олиб боряпмиз. Лекин мен шуни аниқ айта оламанки, бу сифат ва чидамлилик билан боғлиқ муаммолар эмас.

  — Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 августига қадар божхона тўловларини ЖСТ стандартларига мувофиқ қайта кўриб чиқишни белгилаб берилди. Бу бизнинг автомобилларимизнинг нархига қандай таъсир қилади?

 Мен Ўзбекистонда 3 йилдан бери яшаб, ишлаб келмоқдаман. Ҳукумат томонидан амалга оширалаётган трансформация ва ташаббусларга қойил қолдим. Бу мамлакат ЖСТга киришга лойиқ деб ҳисоблайман. 

Бо Андерсон биографиясига назар

Бо Инге Андерсон 1955 йил 16 октябрда Швециянинг Фалкенберг шаҳрида туғилган. У Швеция ҳарбий академиясини битирган ва кейин армияда хизмат қилган. У армияни катта лавозимда тарк этди.

 Андерссон Стокголм Университетида бизнес бошқаруви бўйича бакалавр даражасини олди ва Гарвард Университетида топ менежмент дастурини якунлади.

Андерссон 1987 йилда Saab автомобиль ABда харид қилиш менежери сифатида иш фаолиятини бошлаган, 1990 йилда таъминот вице-президенти этиб тайинланган.

1993 йилда General Motors’да электр жиҳозларини сотиб олиш гуруҳининг ижрочи директори лавозимида ишлаган.

Бир йил ўтгач, у GM кимёвий таъминот гуруҳининг ижрочи директори этиб тайинланди ва бу лавозимда уч йил ишлади.

1997 йилда, Европа харидлари бўйича вице-президенти лавозимини эгаллаш учун у Германияга кўчиб ўтди. 2001 йилда Андерссон GMнинг топ бошқарувининг бир қисми бўлиб, 2007 йилгача бутун дунё бўйлаб харидлар бўйича вице-президент ва 2009 йилгача глобал харидлар ва таъминот занжири бўйича вице-президент бўлиб ишлаган.

Андерссон 2009 йилда GMни тарк этди ва Россиянинг энг қадимги автомобиль заводи ва энгил тижорат автомобиллари, автобуслар ва йўлтанламас оғир юк машиналари ишлаб чиқарувчи ГАЗ Гуруҳининг директорлар кенгаши раҳбари Олег Дерипаскага (Россия саноат миллардери) маслаҳатчиси бўлди.

Андерссон 2009 йил 7 августда компаниянинг стратегиясини амалга оширилаётган жорий фаолияти билан бирлаштириш мақсадида ГАЗ гуруҳининг президенти бўлди. Асосий мақсад, компанияни рентабелликка қайтариш эди.

Беш йил давомида ГАЗда иш олиб борганида, у 1 млрд АҚШ доллардан зиёд зарарни йўқотди ва компанияни барқарор EBIT бўйича даромадга олиб чиқди: 7,6 % (2010), 8,8 % (2011), 10,3 % (2012).

Россия валютасида фойда 2008 йилдаги 30,5 млрд рубль зарардан 2012 йилдаги 8,8 млрд соф фойдага ўзгарди.[16]

Ушбу натижаларга Андерссон томонидан олиб борилган ГАЗ Гуруҳидаги изчил ислоҳотлар натижасида эришилди:

— Компания ходимлар сонини 50 минг кишига камайтирди

— ГАЗ Волга енгил автомобиллари ва ихтисослаштирилган автомобилларни таснифлашни ўз ичига олган самарасиз маҳсулот линиялари тугатилиб, 2009 йилда етти асосий маҳсулотга нисбатан, учта асосий маҳсулот йўналишига алоҳида эътибор қаратилди.

— Барча ходимлар учун фойда тақсимоти дастури ишга туширилди ва коррупцияга қарши ноль-бағрикенглик сиёсати ўрнатилди

— Сўнгги 20 йил ичида биринчи янги ЛCВ платформасини ўз ичига олган, янги моделлар тўплами ишга туширилди

— Газ заводида Wolfswagen/Skoda, GM ва Daimler моделларини ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилди. 2013 йил 5 ноябрда Андерссон АВТОВАЗ президенти этиб тайинланди.

Андерссон 2017 йил 14 июлда YAZAKI Европа президенти этиб сайланди. 2018 йил 3 мартда ЯЗАКИ компаниясини Europe&Africa ва Шимолий&Марказий Америка бўлинмалари президенти этиб тайинланди. Бундан ташқари, 2017 йил июль ойигача YAZAKI Европа президенти лавозимида давом этди. У 28 та давлатдаги 129 та филиаллари, 140 минг кишилик жамоа ва 8 млрд АҚШ доллари учун маъсул ҳисобланади.

Изоҳлар 1

Kurbonov shaxzodbek
2024-Jul-18 18:19
Boʻtta faqat Andersen biografiyasiku bizani qizoqtirgan savolla qani
Фикр билдириш