Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Конституция куни муносабати билан байрам табриги йўллади
Тошкентда гиёҳвандлик моддалари муомаласи билан шуғулланган икки талаба қўлга олинди
Навоийда 300 МВт қуёш фотоэлектр станцияси ва 75 МВт қувватли энергия сақлаш тизими қурилиши бошланди
Қозоғистондаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
Opta суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун асосий фаворитни тахмин қилди
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон махсус хизмат раҳбарлари Фарғонада учрашди
Кеча, 6 май куни Фарғона шаҳрида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон хавфсизлик хизмати раислари учрашув ўтказган. Бу ҳақда Ўзбекистон ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари – мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев, Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик бўйича Соймўмин Ятимов ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов ўзаро музокара ўтказган.
Таъкидланишича, музокаралар чоғида томонлар очиқ ва махфий тарзда минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид барча муаммолар кўламини атрофлича муҳокама қилган. Шунингдек, мулоқотда минтақадаги терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, ноқонуний миграция, контрабанда ва трансчегаравий характердаги таҳдид ва таҳликаларга қарши курашиш каби долзарб соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.
Томонлар ўртасида чегарадош ҳамкорлик ва умуман олганда, яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига тўхталиб ўтилган.
Мулоқотда Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги давлат чегараларини делимитация қилиш билан боғлиқ кун тартибидаги масалалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги чегараларни демаркация қилиш масалалари конструктив тарзда кўриб чиқилган.
Учрашув иштирокчилари қирғиз-тожик чегараларини делимитация қилиш ва ўзбек-қирғиз давлат чегараларини демаркация қилиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича келишувларга эришди ва томонларнинг ўзаро манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ушбу масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаб олган.
Музокаралар якунида Қирғизистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси аъзоларига чегаранинг қолган участкаларини мувофиқлаштириш, шунингдек, тегишли икки томонлама шартномани тайёрлаш ва имзолаш бўйича аниқ топшириқлар берилган.