Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда
.jpg) 
                    Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисида сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунни кўриб чиқдилар.
Таъкидланишича, республикада фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шахс, жамоат ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича яхлит ҳуқуқий тизим яратилди.

Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдига янги вазифаларни қўймоқда ҳамда ушбу органларнинг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш бўйича тезкор ва самарали қарорлар қабул қилиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратишга қаратилган.
Мазкур қонун билан “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунга маълумотларни тўплаш, тезкор киритиш, ниқобланган операция каби тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш тартибини аниқлаштиришни, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашни, тезкор-қидирув тадбирлари ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, шу жумладан кибермаконда ва (ёки) унинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши мумкин эканлигини белгилашни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шу билан бирга, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга жиноятларнинг ҳолатларини аниқлаш, жиноятларни содир этган шахсларни аниқлаш ва қидириш, шунингдек, жазони ўташдан бўйин товлаётган ёки бедарак йўқолган шахсларни қидириш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан бепул фойдаланишга доир ички ишлар органларининг ҳуқуқларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.

Бундан ташқари, “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонунга маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассасада тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш мумкин эканлигини белгиловчи қўшимча киритилмоқда.
Сенаторлар таъкидлаганидек, ушбу Қонун жамоат тартибини сақлашни ва фуқаролар хавфсизлигини яна-да ишончли таъминлашга, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
 
       
       
       
       
 
                      
                                
                                
                                 
                            .jpg) 
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
 
                 
 
                 
 
                