Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Ўзбекистонда яна бир ҳоким ҳибсга олинди
Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида бюджет пулларини ўзлаштирганликда айбланиб, қўлга олинган. Бу ҳақда Bugun.uz манбаси хабар бермоқда.
Шуҳрат Мирзаев Тошкент вилояти Бекобод туманига ҳоким бўлишдан аввал «Қишлоқ қурилиш банк» Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

У 1982 йилда Тошкентда туғилган бўлиб, Тошкент молия институти (2004), Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали (2007) ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини (2009) тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинган эди. Маълумот учун, Шуҳрат Мирзаев Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритган. Унга 2022 йилнинг 5 сентябр куни Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда ҳайфсан берилган.