Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Конституция куни муносабати билан байрам табриги йўллади
Тошкентда гиёҳвандлик моддалари муомаласи билан шуғулланган икки талаба қўлга олинди
Навоийда 300 МВт қуёш фотоэлектр станцияси ва 75 МВт қувватли энергия сақлаш тизими қурилиши бошланди
Қозоғистондаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
Opta суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун асосий фаворитни тахмин қилди
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Тошкентда мактаб «замдиректори» қамоққа олинди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27 ноябрь куни Мирзо Улуғбек туманидаги 99-мактабнинг 8-синф ўқувчиси А.А. мактабнинг спорт майдонида йиқилиб, ток уруши оқибатида вафот этган эди.
Бош прокуратурага кўра, мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қайд этиш керак, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 8 синф ўқувчиси А.А. мактаб ҳовлисидаги спорт майдонидан чиқиб кетаётганида тоби қочиб вафот этгани тўғрисида хабар тарқатган эди.

Бироқ кейинчалик ўқувчи ток уриши натижасида вафот этгани очиқланди.