Сўнгги янгиликлар
Қамчиқ довонида об-ҳаво кескинлашди: ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик сўралмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Конституция куни муносабати билан байрам табриги йўллади
Тошкентда гиёҳвандлик моддалари муомаласи билан шуғулланган икки талаба қўлга олинди
Навоийда 300 МВт қуёш фотоэлектр станцияси ва 75 МВт қувватли энергия сақлаш тизими қурилиши бошланди
Қозоғистондаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
Opta суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун асосий фаворитни тахмин қилди
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Бойсунда қизил китобга киритилган дарахтлар кесилиши ортидан жиноят иши очилди
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 51 туп дарахт кесиб ташланиши ортидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланишича, вилоят экология ва атоф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маъсул ходимлари томонидан Бойсун давлат ўрмон хўжалиги “Мачай” ўрмон бўлими 5-айланма 17-кварталида текширув олиб борилганда, қизил китобга киритилган “Зарафшон арчаси”, “Шумтол”, “Учкад” ва “заранг” номли жами 38 туп дарахтлар шикастлантирилганлиги оқибатида ўсимлик дунёсига жами 560 млн. 550 минг сўмлик модий зарар етказилгани бўйича хулоса берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 12 декабрь куни Бойсун тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.