Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Абдураҳмонов бир нечта раҳбарларни ишдан бўшатди
Андижон вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари раҳбарлигида энергетика соҳасида йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мажлисда энергия ресурсларини талон-тарож қилиш билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда коммунал соҳа вакиллари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, прокуратура ва ИИБ идоралари раҳбарлари бевосита иштирок этдилар.

Йиғилиш аввалида республикада газ ва электр тизимига ноқонуний уланишлар ва бу орқали мавжуд қарздорликларнинг ортиб кетиши, бир нечта коррупцион ҳолатларни бартараф этиш ишлари, бу ҳолатга йўл қўйган мутасаддиларни жавобгарликка тортилганлиги ҳақидаги видеорепортаж намойиш этилди.
Шунингдек, бу борада вилоятимизда аниқланган баъзи ҳолатлар ҳақида ўқиб эшиттирилди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан вилоят раҳбари соҳа масъуллари фаолиятига ўзининг танқидий эътирозларини билдирди.

Хусусан, табиий газ ва электр таъминоти ҳақида маълумотлар нотўғри бўлиб чиқаётгани ёки асл ҳисоб-китобга мос тушмаётганлиги аниқ мисоллар билан келтириб ўтилди.

Бир нечта раҳбарларга жиддий огоҳлантириш берилиб, ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди. Бир нечта туманлардаги мутасадди раҳбарлар лавозимидан озод этилди.