Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Евгений Пригожинни Санкт-Петербургга дафн этишди
Қариндошлари хоҳлашгани учун дафн маросими “ёпиқ форматда” бўлиб ўтган.
“Вагнер” матбуот хизмати Евгений Пригожиннинг дафн маросими “ёпиқ форматда” бўлиб ўтгани ва “хайрлашмоқчи бўлганлар “Пороховское” қабристонига ташриф буюришганини айтиб ўтди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Хабарингиз бор, Пригожин 23 август куни Твер вилоятидаги авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлди. У билан бирга бортда бўлган яна тўққиз кишининг ўлими тасдиқланди. Улар орасида “Вагнер” ўринбосари Дмитрий Уткин ҳам бор эди. Дастлаб “Вагнер” раҳбари бортдаги йўловчилар рўйхатида бўлгани айтилди, аммо Россия тергов қўмитаси унинг ўлимини 27 августда тасдиқлади.
Бунгача Россия президенти Владимир Путин, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Кремль Пригожиннинг дафн маросимида Путин қатнашмаслигини маълум қилди.
29 август кун бўйи журналистлар Санкт-Петербург атрофида дафн кортежлари ҳаракатини кузатиб борди, бироқ Пригожин қаерда ва қачон дафн этилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ эди.
“Пороховское” қабристонида Пригожин “тахминан соат 16:00 да” дафн этилгани айтилди. Нега дафн этилган жой ҳақида аввал хабар берилмагани ҳақидаги саволга: “Қариндошлар шуни хоҳлашди”, деб жавоб берилди.