Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Титаник» сирлари. Бортида миллиардер бўлган батискаф Атлантика океанида ғойиб бўлди
Беш нафар экипаж аъзоси билан ғойиб бўлган сайёҳлик сув ости кемасида яқин бир неча соат ичида ҳаво етишмаслиги мумкин.
Британиянинг “Magellan” компаниясининг масофадан бошқариладиган чуқур денгиз машинаси “Титан” батискафи ғойиб бўлган Атлантика океанига жўнатилади. Бу ҳақда Британиянинг Express газетаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қурилма сув остига шўнғишни ташкил қилган OceanGate Expeditions компанияси илтимосига кўра жўнатилади.
“Жанубий Шилдсда жойлашган Британиянинг “Magellan” компаниясининг масофадан бошқариладиган машинаси (POV) ҳозирда Жерси аэропортида C17 самолётига юкланмоқда”, — дейилади хабарда.
Атлантика океанида беш нафар экипаж аъзоси билан ғойиб бўлган сайёҳлик сув ости кемасида яқин бир неча соат ичида ҳаво етишмаслиги мумкин. Нашрнинг ёзишича, қурилма 48 соат ичида, яъни батискафда кислород тугаганидан кейин етиб боради.
NBC телеканалининг хабар беришича, батискаф ичидаги кислород тахминан Тошкент вақти билан 15:30 да тугаган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, беш нафар экипаж аъзосидан иборат сайёҳлик қурилмаси “Титаник” вайроналари олдига тушиш вақтида ғойиб бўлди.
Американинг OceanGate Expeditions компаниясига тегишли сувости кемаси бортида унинг асосчиси Стоктон Раш, француз чуқур денгиз фахрийси Пол-Анри Наржеоле, британиялик миллиардер ва космик сайёҳ Ҳамиш Хардинг, покистонлик тадбиркор Шаҳзода Довуд ва унинг ўғли Сулеман бор.