Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Умра сафари қачондан бошланади?
Умра сафари қачондан бошланади? Мазкур саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати жавоб берди.
Унга кўра, Аллоҳ насиб этса, 2022 йил 22 январь куни биринчи рейс Саудия Арабистонигa учиришга тайёргарлик кўрмоқда. Шундан сўнг 25, 28 январь кунлари ҳам навбатдаги рейслар амалга оширилади. Келгусида муборак сафарга рейсларни сезиларли даражада ошириб борилади, инша Аллоҳ.
Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзолаган эди.
Шунингдек, Умра сафари хизмати нархи ошгани ва карантиндан олдин тўлов қилиб навбат кутаётганлар ҳам қўшимча тўлов қилишлари кераклиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик.