Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ким Чен Иннинг ўғли бор — Жанубий Корея разведкаси
Жанубий Корея разведкаси Ким Чен Инда учта фарзанди борлигини маълум қилди.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг тўнғич фарзанди ўғил бўлса керак, унинг қизи Ким Жу Э отаси каби от минишни яхши кўради, деди Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси депутати Ю Сан Бом Миллий разведка хизматининг парламентдаги брифингида.
Жанубий Корея разведкасида бу ҳақда деярли далиллар йўқ, бироқ улар хорижлик ҳамкасблари билан маълумот алмашиш натижасида шундай хулосага келишган.
Ю Сан Бом шунингдек, КХДР етакчиси оиласида учинчи фарзанд дунёга келганини, бироқ унинг жинси номаълумлигини қўшимча қилди.
Бундан ташқари, Миллий разведка хизмати Ким Жу Энинг омма олдида чиқишидан мақсад Халқ Республикаси асосчиси Ким Ир Сеннинг оиласи авлодлари ўртасидаги давомийликни мустаҳкамлаш, қизини етакчиликка тайёрлаш учун эмас.
“Ким Чен Ин ҳали ёш, у ҳокимият ворисини тайёрлашга эҳтиёжи йўқ”, — деди депутат.
Ю Сан Бомнинг қўшимча қилишича, КХДР ОАВларида ворис тайёрлаш ҳақида гапирадиган бундай тенденциялар йўқ. Бундан ташқари, жанубий кореялик разведка ходимлари Ким Жу Э уйда таълим олаётгани, таълим муассасаларига мунтазам қатнашмаслиги, от миниш ва чанғи учишни яхши кўришини айтди.
“Ким Жу Э отни яхши миниши ҳақида маълумотлар бор, Ким Чен Ин бундан мамнун”, — деди жанубий кореялик депутат.