Сўнгги янгиликлар
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Медиа маҳсулотларини “маънавий экспертиза”дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди
Марказий Осиёда етакчи бўлган ОКМКда ўзлаштириш кўрсаткичлари 4 млрд доллардан ошди
11 декабрь куни ҳаво ҳарорати нисбатан илиқ бўлади
Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан такси хизмат кўрсатувчи корхоналарга тегишли кўрсатмалар берилди
«Президентнинг кўринмас сотқинлари бор» — Қодир Қулиев билан махсус интервью
Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро эксперт Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашувчи аниқ стратегия йўқлигини маълум қилди.
Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқейидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.
Кўплаб мамлакатлар ушбу иллатга қарши кўп йиллар давомида курашиб келаётгани, айримлари эса коррупцияга йўл қўйган шахсларни ўлимга ҳукм қилаётгани ҳам сир эмас. Аммо бу иллат камайишнинг ўрнига, кўпайиб бормоқда. Хусусан Ўзбекистон бундан мустасно эмас.
Ўзбекистонда коррупцияга қарши қандай курашиш керак? Унинг илдизини қуритишнинг иложи борми? Ўлим жазосини қайтарса коррупционерлар камаядими?
Айнан ушбу саволларга БМТ ҳузуридаги Коррупцияга Қарши Курашиш Академияси битирувчиси, ҳозирда ушбу йўналиш бўйича Европадаги нуфузли университетларда дарс бераётган, коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро эксперт Қодир Қулиев жавоб берди.
1. Ўзбекистон «Transperency International” ташкилотининг «Коррупцияни қабул қилиш индекси»да 2022 йил натижаларига кўра, 180 та давлат орасида 126 ўринни эгаллади. Статистикага кўра, бу йилги рейтингда Ўзбекистон 31 балл олган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баллга юқори. Айтингчи Ўзбекистон юқорилагани бу ютуқми ёки салбий натижа?
Президентимиз шарофати билан сўнгги ярим ўн йилликда коррупцияга қарши кураш бўйича кўплаб муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.
Мамлакатдаги умумий сценарий ижобий, чунки биз коррупцияни камайтириш учун бизнес, фуқаролик жамияти ва ҳукумат томонидан ижобий кучлар борлигини кўрмоқдамиз.
Бироқ, Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ коррупциялашган ёки йўқлигини билиш учун, афсус, бир неча сабабларга кўра QQI индексининг ёрдами кам.
Энг асосий сабабларини айтиб ўтаман:
Биринчидан, биз коррупция нимадан иборат эканлиги ҳақида битта келишувга келолмаяпмиз.
Ҳатто Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенциясида ҳам коррупция тушунчаси мавжуд эмас ва Конвенцияни ишлаб чиққанлар унинг таърифи бўйича келиша олмадилар.
Иккинчидан, коррупция ҳақида маълумот олиш қийин. Аксарият жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ жабрланувчилар мавжуд ва улар ўз тажрибалари ҳақида расмийларга хабар беришлари мумкин. Аммо пора берган фуқаролар уни талаб қилган ёки олган мансабдор шахс ҳақида хабар беришлари даргумон.
Бунинг сабаблари кўп ва мен буни Telegram каналимда муҳокама қилганман.
Ўзбек амалдорлари давлат пулларини ўзлаштиргани ва тегишли текширув ўтказилгунга қадар ташкилот йўқотишлар ҳақида ҳатто хабардор бўлмаслиги ҳам ноодатий мисол бўлиши мумкин.
Баъзан «жабрланувчи» янада мавҳумроқ бўлади, масалан, «жамият». Бу мисоллар барчаси коррупционерга сезиларли фойда (наф) келтирадиган ҳолатлар ҳақида гапиряпман.
Ўзбекистонда эса ижтимоий коррупция кенг тарқалган. Масалан, «таниш-билиш», непотизм ёки сиёсий ёрдам олиш эвазига имтиёзлар бериш ёки ёки лавозимга тайинлашлардай кўп учрайдиган коррупция ҳолатларини айтингчи қандай ўлчайсиз?
Индекснинг нохолис бўлишининг яна бир омили шундаки, “Transperency International” Коррупцияни қабул қилиш индексини ишлаб чиқаришда бошқа манбалар томонидан ўтказилган сўровларни жамлаб стандартлаштиради.
Манбалар йилдан-йилга бир оз ўзгарганлиги сабабли, натижаларни вақт ўтиши билан солиштириш ўринли эмас.
Шунинг учун мен ҳар доим таҳлилчиларга индексни бошқа манбалар билан таққослаш орқали анализ ўтқазишлари кераклигини таъкидлаб ўтаман.
Бундан ташқари, индекс афсус кенг жамоатчиликнинг фикринимас, балки асосан бизнесменлар ва мутахассисларнинг фикрларига асосланган.
Шунинг учун Ўзбекистонни бошқа давлатлар билан солиштиришда индекснинг роли, айниқса бизнинг муҳитда, фойдаси жуда кам.
Бизда ҳали мамлакатдаги коррупция ҳақидаги кенг жамоатчилик фикрини тўплаш учун холис тизим мавжуд эмас.
Ҳақиқий сценарий шундан иборатки, биз «қайта кучли коррупцияланиш» хавфи остидамиз. Президентимизнинг юрт учун кўп ишлар қилаётганини кўриб турибмиз, лекин айни пайтда бизда Президентнинг «кўринмас сотқинлари» бор.
Мен паст мансабдаги амалдорлар ҳам, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам, юқори лавозимларда ўтирганлар ҳам, шунчаки кўз-кўз қилишни ва кўтарилишни яхши кўрадиган, лекин ҳақиқатда ўз лавозими давомида имкон қадар кўпроқ пул ўғирлайдиганлар ҳақида гапиряпман.
Президент ишонч билан ортиқча ваколатлар беряпти, лекин афсуски, бугунги кунда бу ишончлар кўпинча суиистеъмол қилинмоқда.
Кўп салбий белгилар мавжуд, аммо мен яна бир асосий муаммолардан бирини айтмасдан тугатолмайман.
Коррупция ва ахлоқ тушунчалари бугунги кунда фуқароларимиз учун мантиқий эмас. Оддий қилиб айтганда, ўзбекистонликларнинг одоб-ахлоқи ва коррупцияга мойиллиги ўз шахсий манфаатлари билан боғлиқ эмас.
Ачинарлиси, фуқароларнинг мутасаддилар ишига ишончи ислоҳотлар шиддати билан солиштирганда ортгани йўқ.
Оммавий ахборот воситалари коррупцияга қарши курашнинг муваффақиятлари каби кўплаб муваффақиятсизликлар ҳақида хабар бермоқда.
Президентга ишонч бор лекин давлат идораларига ишонч сўняпти. Давлат ташкилотларига ишончнинг пастлиги жамиятда хавфлилик ҳиссини кучайтирди.
Агар одамлар ходимларнинг ахлоқсизлиги туфайли уларга ишончлари сўнса, улар жиноятлар ҳақида хабар беришга ва улар билан ҳамкорлик қилишдан чўчишади.
Бу, одатда, жиноятчилик даражасининг ошишига олиб келади ва шунинг учун кенг жамоатчилик орасида ишончсизлик ҳисси кучаяди.
Шуни тушуниш зарурки, Ўзбекистонликларнинг одоб-ахлоқ туйғуси ва коррупция ўз оппортунизмлари билан ҳам боғлиқ бўлиши керак.
Яъни, соғлом ахлоқ ва коррупцияни камайтириш улар учун нафақат яхши ғоялар, балки улар фуқароларнинг ҳаёт сифати билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Яхшироқ давлат хизматлари, мансабдор шахсларнинг адолатли муносабати, мазмунли ҳуқуқлар ва инсон қадр-қиммати – буларнинг барчаси яхши ҳаётнинг жиҳатлари бўлиб, буларнинг барчаси барча даражадаги камроқ коррупция ва ахлоқий хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ.
Бундан ташқари, маҳаллий қадриятлар ва тажрибаларга асосланган кенг консенсус бўлиши керак.
Бу, албатта, ҳар бир киши мукаммал бир фикрда бўлиши керак дегани эмас ва, албатта, коррупцияни аниқлашда радикал маданий релативизм ҳақида баҳслашмаяпман.
Аксинча, ахлоқ ва коррупция тушунчалари Ўзбекистонда одамларга мантиқий бўлиши керак ва ўзбошимчалик билан ўрнатилгандек ёки «галочка» учун қилинган деб кўринмаслиги керак.
Ниҳоят, фуқаролар ўзларига нисбатан ўша ахлоқий қадриятларни амалда қўллашнинг реал имкониятларини кўришлари, фуқаролар мансабдор шахслардан уларга худди шундай муносабатда бўлишини талаб қилишлари керак. Бу жараён ахлоқни ва амалга оширилаётган ислоҳотларни кундалик ҳаётда «ҳақиқий» қиладиган нарсанинг бир қисмидир.
2. Умуман олганда Ўзбекистон коррупция деган иллатдан қутилиши учун қандай амалий ишлар олиб бориши керак?
Коррупция инсоният ташкилотининг бошидан бери биз билан бўлган. Коррупция доимо мувозанатда бўлади ва уни ўзгартирувчи омилларни билишгина уни назорат қилишга ёрдам беради.
Муаммони ҳал қилиш учун сиз ушбу муаммонинг асосий сабабларини тушунишингиз керак, шунда сиз ушбу сабабларга ҳужум қилишингиз мумкин.
Нима сабабдан давлат амалдори коррупцияга қарши кураш олиб бориши керак, қачонки коррупциясиз ҳаётдан кўра коррупцияли ҳаёт фойдалироқ эканини тушунса ёки коррупцияга қўл урмаслик уни содир этишдан кўра қимматроққа тушса?
Агар сиз давлат амалдорига яхши ҳаёт кечириш учун етарлича пул тўласангиз, оиласи ва шахсий ҳаёти учун етарли вақт ажратсангиз ва у коррупцияни миллий таҳдид ва Ўзбекистон фуқаролари учун катта йўқотиш деб билса, коррупция даражаси сезиларли даражада камаяди.
Фақат шундагина, манфаатлар тўқнашувига қарши кураш ва мол-мулк декларациясига қарши қонунлар ижобий натижалар беради.
Коррупция демократик маданият, рақобат ва яхши назорат тизими мавжуд бўлган ва одамлар (ходимлар, мижозлар, назоратчилар) маълумот олиш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлган жойда ривожланмайди.
Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда кучли стратегия йўқ. Бунинг белгиларидан бири ҳалол, доно ва самарали кадрларга нисбатан нафратдир.
Яна бир аломат шундан иборатки, вазирлик даражасидаги ходимларнинг аксарияти мансабпарастлар бўлиб, ҳалоллик эмас ўз мартабасини ошириш ҳақида ўйлашадилар.
3. Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш учун қайси давлатдан андоза олгани маъқул?
Коррупция ҳамма мамлакатларда бир хил эмас; улар асосан тури, даражаси ва босқичи бўйича фарқланади ва бир мамлакатнинг коррупцияга қарши муваффақият формуласи бошқасига тўғри келмайди. Бироқ, Сингапур, Гонконг ва Ботсвана каби давлатлардан ўрганиш (нусха олиш эмас, балки ўрганиш) арзийди.
Уларнинг коррупцияга қарши кураш агентликлари коррупция даражасини паст даражада ушлаб туриш бўйича ажойиб натижаларга эга.
Уларнинг коррупцияни паст даражада ушлаб туришда муваффақият қозонишларининг асосий сабаби шундаки, коррупцияга қарши курашиш фақатгина ўша идоралар зиммасига юкланган.
Бу дегани, масалан, улар тергов қилишлари мумкин бўлган ташкилотдан мустақил ҳисобланади.
Масалан, уларга полиция коррупциясини текшириш вазифаси қўйилган бўлса, улар ҳеч қачон тергов ўтказиш ваколатини полициянинг ўзига юкламайди. Улар ўзларининг тергов ваколатларига эга. Бундан ташқари ҳар бири етарли маблағ ва аниқ масъулият ва аниқ меҳнат тақсимотига эга.
4. Ўзбекистонда коррупцияни йўқотиш учун энг оғир жазо қўллаш жорий қилинса сиз қайси бирини танлаган бўлар эдингиз: бармоқларни кесиш ёки ўлим жазоси?
Бу ерда дилемма бор. Бу жуда масъулиятли ва нозик савол бўлгани учун жавобим учун кучли асосга эга бўлишим керак. Мен яхшиси қаттиқ жазолар коррупциянинг олдини оладими ва жамиятимизда оғир жазони жорий этиш тўғрими деган саволларга жавоб берай?
Хитой, Куба, Марокаш, Вьетнам ва Эрон каби давлатлар оғир коррупция хилларига қарши ўлим жазосини қўллайдилар ва статистика шуни кўрсатадики, бугунга қадар бу давлатлар коррупцияни самарали тўхтатиш ёки бартараф этишга эришолма япдилар.
Мен сизга бу парадоксни фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари нуқтаи назаридан тушунтира оламан.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, шунчаки қаттиқ қонун ва қаттиқ жазога таяниш коррупцияни камайтиришда сезиларсиз таъсир кўрсатади.
Бу фақат коррупцияни текшириш частотасини камайтиради. Бунинг сабаби шундаки, «коррупция» ва «коррупцияни текшириш» бир томонлама қарор қабул қилиш жараёни эмас. Аксинча, бу икки ақлли (рационал) ўйинчи ўртасидаги интерактив жараённинг бир қисмидир.
Коррупциянинг олдини олишда жазо чораларини самарали қилиш учун коррупцияга қарши курашга масъул бўлган мансабдор шахсларнинг давлат томонидан унинг қадрланиши ва тўлови коррупцияга қарши жазолаш билан боғлаш зарур.
Ижтимоий тильда айтганда, уларнинг коррупцияга қарши рағбатлантирилишини кучайтириш зарур. Фақатгина шу йўл орқали сиз айтган қаттиқ жазолар қўллашнинг ишончлилигини оширади ва уларнинг олдини олиш кучини оширади!!!
Жазоларнинг янада ишончли ижро этилиши коррупцияни камроқ тез-тез текширишни талаб қилиш орқали коррупцияга қарши кураш харажатларини камайтиради.
Агар коррупцияга қарши курашга масъул бўлган мансабдор шахслар масъулиятли бўлиб, коррупцияни жамият учун йўқотиш деб ҳисобласа ва коррупцион даромад қанча кўп бўлса, жамият шунчалик кўп йўқотишларни бошдан кечиришини тушунса, коррупцияни назорат қилиш учун кўпроқ хоҳиш ва мотивацияга эга бўлади.
Шу билан бир қаторда, агар коррупцияга қарши кураш бўйича мутасаддилар коррупцияни текширишдан катта фойда (одатда ижтимоий сезиларли фойда) олсалар, улар ҳам коррупцияга қарши курашиш учун юқори истак ва мотивацияга эга бўладилар.
Бироқ, агар бу амалдорларнинг ўзи ҳам коррупцияга учраган бўлса ёки коррупцияга салбий қарамаса, коррупцияга қарши кураш муваффақиятсиз бўлиши мумкин.
Ахир Хитойда коррупция Венесуэла, Шимолий Корея ёки Туркманистон каби чўққисига чиқмаган ва Беларус ёки Болгария каби давлатлардан, ҳатто Туркия ёки Қозоғистондан ҳам юқори ўринни эгаллаб тургани деб мен билан баҳслашишингиз мумкин.
Менинг қарши аргументим шундан иборатки, Хитой ҳукумати маҳаллий амалдорларни коррупцияга қарши рағбатлантиришни маълум даражада таъминлаш учун баъзи молиявий, сиёсий ва ҳатто мафкуравий чораларни киритди ва бу чораларни амалга ошириш осон эмас.
Бироқ, бу чора-тадбирлар ҳам чекловлар ва ножўя таъсирларга эга бўлиб, ўлим жазосининг коррупцияни тўхтатувчи кучини пасайтирганини статистик маълумотлар ва ҳисоботларда кўришингиз мумкин. Мен бунга чуқурроқ кирмоқчи эмасман, лекин баъзида мафкуралар мамлакатни Хитой каби бир партия бошқараётганда яхши лекин қисқа муддатда самара бериши мумкин. Аммо бугунги глобал бошқарув даврида бундай позициянинг таъсири узоқ давом этмайди. .
Келинг, экспертлар муҳокамасини ташкил қилайлик, ўлим жазоси бўлган мамлакатларда ҳали жиноят камроқ, деса, мен нафақат статистика, балки амалий фактларни келтираман ва бу ҳақиқат эмаслигини исботлаш учун иқтисодий ва психологик назариялар орқали тушунтираман.
Жамиятимиздаги аксарият одамлар ўлим жазоси қўрқувни келтириб чиқаради ва шунинг учун коррупцион ҳаракатлар сонини камайтиради деб ўйлашади. Сизга бу борада ёмон хабарим шуки, бу ҳақда ҳеч қандай далил йўқ.
Бундан ташқари, одамлар ўз ҳаракатларининг узоқ муддатли оқибатлари ҳақида ўйламасликларини ва оғир жазо қўллаш жиноятни тўхтата олмаслигини аниқ кўрсатадиган психологик модель мавжуд.
Буни соддалаштириб, сезиларли тушунтириш учун мисол қилиб ВИЧ/ОИТСнинг олидни олиш учун презервативлардан фойдаланишнинг муҳимлиги ҳақидаги халқаро миқёсидаги огоҳлантиришлар, машинада хавфсизлик камарларини тақиш ва машина ҳайдаш пайтида телефонлардан фойдаланмасликка қарши қонунларни олайлик.
Бу қоидаларнинг барчаси ўлимни олдини олишга ҳаракат қиляпти ахир. Ишончим комилки, кўпчилик бу дунёда автоҳалокат ёки ВИЧ/ОИТСнинг юқиши эҳтимоли ҳақида қўрқувга эга эмаслар ёки умуман одамлар ўз ҳаракатларининг узоқ муддатли оқибатлари ҳақида ўйлаш тенденциясига эга эмаслар.
Хусусан, ўлим жазоси ҳақида гапирадиган бўлсак, Ўзбекистонда ёки халқаро жамиятнинг бир бўлаги бўлишга ҳаракат қилаётган ҳар қандай давлатда буни жорий этиш аллақачон маъносиз ва мақсадга мувофиқ эмас.
Бу Ўзбекистоннинг дунёга очилиб, фаол халқаро ҳамжамиятнинг бир қисми бўлиш истиқболли садоқатини намоён этганидан буён Ўзбекистоннинг бугунги қиёфаси ва ривожланишига кескин зиддир.
Ўзбекистон БМТнинг бошқа 172 та нуфузли аъзоси билан бирга 1995 йилда Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактни (ФХҲП) ратификация қилган.
Қонун аъзо мамлакатларни инсоннинг асосий ҳуқуқлари, жумладан, ўлим жазосидан ҳимоя қилиш мажбуриятини юклайди (6-модда).
Баъзи «ақлли адвокатлар» ICCPR чекланган шароитларда ўлим жазосини қўллашга рухсат беришини таъкидлайдилар, аммо улар бундай қарорлар ортидаги мантиқий вазиятни тушунмайдилар ва келажакдаги прогнозларни эътиборсиз қолдирадилар.
Аслида, ICCPRънинг мақсади - шубҳасиз - ўлим жазосини бекор қилиш бўлган, лекин уни ишлаб чиқувчиларнинг эҳтиёткорлиги туфайли у мажбурий ҳолга келтирилмаган.
Бу олтмишинчи йиллар даврида бўлган ва улар автократик давлатларни ратификация қилишдан қайтаришдан қўрқишган. Бугунги кунга келиб, 100 дан ортиқ мамлакатлар ўлим жазосини бекор қилган.
Халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ҳам ўлим жазосини танқид қилишда бирлашган. Amnesty International, Халқаро ҳуқуқшунослар комиссияси ва Human Rights Watch ўлим жазосини яшаш ҳуқуқи ва шафқатсиз, ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи муомаладан ҳимояланиш ҳуқуқининг бузилиши, деб атади.
Шуни таъкидлашим керакки, ўлим жазосини сақлаб қолиш тарафдори бўлган далиллар кўпинча унинг тўхтатувчи таъсири каби исботланмаган айбловларга таянади ёки фақат ўлим жазосини бекор қилиш ёки сақлаб қолиш тўғрисидаги қарор миллий суверенитет доирасида қолиши ҳақидаги далилга қаратилади.
Умуман олганда, коррупциянинг оғир даражалари мавжуд. Оғир жиноятга оғир жазо қўллаш мантиқий. Бироқ ўлим жазоси мен исботларимга кўра истисно.
Ўзбекистонда ўлим жазоси бўлмасада бошқа оғир жазолар қўллашдан олдин, коррупцияга қарши курашни рағбатлантиришга қодир бўлган сиёсат чораларини излаш муҳимдир.
Аброр Эшонхонов суҳбатлашди