Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Туркияда бинолар вайрон бўлиши ортидан 5 киши қамоққа олинди
Ҳибсга олинганлар адлия идоралари ихтиёрига топширилди.
Туркия суди Газиантеп вилоятидаги зилзила оқибатида 25 та бинонинг қулаши юзасидан олиб борилган тергов доирасида ҳибсга олинган беш кишига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади. Ҳибсга олинганлар адлия идоралари ихтиёрига топширилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, тергов жараёнида жами 9 киши ҳибсга олинган. Ҳибсга олинганлардан бири қўйиб юборилиб, суд назоратига ўтказилди. Қолганлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эпицентри Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳрида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 31 мингдан ошди. Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди.
Вайронкор зилзила Туркияга қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.