Сўнгги янгиликлар
Самарқанд – Европа ва Марказий Осиё мулоқотининг маркази…
Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг топ-6 шахматчилари орасида
Газиантеп: цивилизациялар бешиги
Хусусий нотариус пора олгани учун жавобгарликка тортилди
Избоскандаги масжидда юз берган портлаш юзасидан жиноят қўзғатилди — Андижон вилоят прокуратураси
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан учрашув ўтказди
Андижондаги портлашда 3 киши вафот этган
Фоча: тарих, мовий гўзаллик ва унутилмас тажриба
Сув ости ва устида ҳаракатланадиган «акула» — Jet Shark янги авлод транспортини яратди
Jet Shark қайиғининг сотуви 2024 йил бошларидан бошланади.

Jet Shark компанияси одамларни ташишга мўлжалланган янги сув ости ва устида ҳаракатланувчи транспортини яратди.
Ушбу транспорт сув ости ва устида ҳаракатланган ҳолда, тезликда йўловчиларни бир жойдан иккинчи жойга етказа олади.
“Q” (“кю” код номи) номли ушбу технология сув ости кемаси эмас, аксинча корпуснинг махсус шакли ва замонавий сузиш қобилияти уни асосан сув устида сузишини таъминлайди.
Аммо, у дельфин ва акулалар каби бир ярим метр сувга шўнғиб кейин тезлашиш учун сувдан сакраб ҳаракатланиш имкониятига эга. Илгари бу каби замонавий сув транспорти технологиялари ҳажми жуда кичик бўлиб узоғи иккитагача одамни сиғдира олган.
Jet Shark қайиғи эса ўз бортига тўрттагача йўловчини сиғдира олади. Аммо ушбу миқдорни олтитагача етказиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Замонавий қайиқ панорама ойнали капсула типидаги ҳимоя қобиғига эга бўлиб, йўловчилар бемалол сув ости дунёсини ҳам кузатишлари мумкин.
Ушбу сув транспорти 420 от кучига эга Kodiak Marine двигатели билан жиҳозланган бўлиб, унинг қуввати яқин келажакда 600 от кучигача кўтарилиши режалаштирилган.
Қурилма сув остида бўлганда “акула жабраси” деб номланган қувур қисм орқали кислород билан таъминланади. Орқа ва олд қанотлар манёвр қилиш ва йўналишни бошқариш учун руль вазифасини бажаради. Ушбу қайиқнинг тезлиги соатига 90 километрни ташкил қилади.
Тўқнашув ҳалокатларининг олдини олиш мақсадида, қурилма сув остида ҳаракатланётганда сиртни кузатиш имконини берувчи камера қанотнинг юқори қисмида жойлашган.
Компания вакиллари ушбу қайиқ ҳар қандай ҳолатда ҳам ағдарилиб кетмаслиги, хатто қайиқ ичи сувга бироз тўлганда ҳам у суза олишини кафолатламоқдалар.
Афсуски, дизайннинг мураккаблиги туфайли ишлаб чиқаришни бошлаш учун барча сертификатларни олиш ҳали кўп вақт талаб этади, шунинг учун Jet Shark қайиғининг сотуви 2024 йил бошларидан бошланади. Ушбу қурилманинг нархи 250-300 минг АҚШ доллари атрофида бўлиши кутилмоқда.
Манба: «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Ахборот хизмати



