Qidirish

17:55 / 2023-01-29 443 0 Жамият

«Дунёни забт этаман десангиз, бугундан ўқишни бошланг» — Оҳангарон ҳокими

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов ва сектор раҳбарлари Ёшлар маркази биносида бўлиб, у ердаги ёшлар билан учрашув ўтказишди.

Президент кундан-кунга ёшларга катта эътибор қаратмоқда ва мутасадди раҳбарлар олдига бир-қатор муҳим топшириқлар қўйилмоқда.

Жумладан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшларни касбга тайёрлаш, сифатли билим бериш, меҳнатга лаёқатли ёшларни иш билан таъминлаш ва уларга етарлича шароит яратиб бериш шулар жумласидандир.

Жорий йилнинг 27 январь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов ва сектор раҳбарлари Ёшлар маркази биносида бўлиб, у ердаги ёшлар билан учрашув ўтказишди.

Мазкур учрашувда шаҳар ҳокими ютуқларга эришган ёшларни тақдирлаб, қолган ёшларни ҳам бўш вақтларини мазмунли ўтказиш кераклигини таъкидлади ҳамда уларга ҳокимият томонидан ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Хусусан шаҳар ҳокими 3-сонли умум-ўртаълим мактабида таҳсил олаётган 11 синф ўқувчисини IELTS имтиҳонидан «7» балл олганини алоҳида эътироф этди.

«Дурдона, қизимиз IELTS'дан 7 балл олибди. Туманда бундайлар саноқли. Бу қанақа бахт эканлигини биласизларми? Чет элга «вызовлар» бўлади, грандлар ютиш имконияти бор...

Керак бўлса Олий маълумотли диплом билан даражаси тенг! Таржимон бўлиб ишлаб ҳам 1500 АҚШ доллар маош олиш мумкин. Агарда сизлар ҳам шу қизимизга ўхшаб қизиқсаларингиз фақат ютуқларга эришасизлар. Ота-онангизга раҳмат (Дурдонага - таҳр), сиз билан яхши кунларда учрашамиз», — дейди ҳоким.

Ёшлар билан суҳбат давомида Акром Эшонқулов биринчи секторда 30-40 нафар ёшлар билан учрашганини айтиб, уларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқиши йўқлигидан қаттиқ хафа бўлганини айтди.

«Бу кетишда мақсадингларга эришолмайсизлар! Яқинда мис кластерини ишга туширмоқчимиз, тайёр еримиз бор, аммо унинг лойиҳасини турклар чизяпти. Инвесторлар туманда яна иккита кабель заводини қуришни бошлаяпти, агар шу заводни юргизишга ақлингиз етмаса фақат қора ишчи бўласиз...

Ўқимасангиз қоровул, юк ташувчи бўласиз, ўқисангиз шунақа катта-катта заводларни бошқарасиз. Қачонгача биз четдан келганларга қараб, «вов» деймиз, қачонгача бизнинг ёшлар уларнинг қўлида ишлайди.

Бу менга ёқмайди, шунинг учун «дунёни забт этаман, катта-катта марраларга эришаман» десангиз бугундан киришинг, шу кунлар ҳам ўтади... Мақсадни тўғри қўйган ёшлар албатта мақсадига эришади. Телефони ичига кириб кетманглар, буни турган битгани зарар. Ундан кўра китоб ўқинглар...», — дейди у.

Шунингдек, тадбирда Unifight (универсал жанг) спорт туридан жаҳон чемпионатида қатнашиб, совринли ўринни эгаллаган Шамсиддин Тожибоев ёшларга ўрнак сифатида кўрсатилди.

Охангарон шаҳар ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилган ишлар

Маҳаллалардаги 21 нафар ёшлар етакчилари томонидан 14-30 ёш тоифасидаги ёшларни уйма-уй юриб, жами 9 минг 272 нафар (100%) ёшлар анкетаси асосида хатловдан ўтказилиб, бугунги кунга қадар уларнинг 9 минг 272 нафари (100%)«Ёшлар баланси» электрон платформаси тизимига киритилди.

Ёшлар етакчилари тавсиясига кўра 2022 йилда «Ёшлар дафтари»га 378 нафар ёшлар киритилиб бугунги кунга қадар 375 нафар ёшларга «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўмак кўрсатилди.хозирги вақтда Ёшлар дафтарида 3 нафар ёшларнинг мурожаатларига кўмак бериш жараёнида.

Шу жумладан 2023 йилнинг 4 январь ҳолатига 133 нафар профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларга 541 млн 043 минг 991 сўм 7 тийин контракт тўлови тўлаб берилди.

35 нафар «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиш ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларига ўқиш харажатларининг 2 ойлиги учун БҲМ нинг 4 бараваригача бўлган 83 млн 670 минг   сўм миқдордаги тўловлари қопланиб берилди

2 нафар Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курсларида ўқишлари учун харажатлари БҲМ нинг 1 бараваригача 7 млн 800 минг сўм миқдорда субсидия ажратилди

10 нафар ёшга ҳайдовчилик ўқув курсига ўқиш учун ўқиш 14 млн 522минг 250 сўм тўлаб берилиб ўқитилмоқда.

10 нафар ёшга ҳайдовчилик ўқув курсига ўқиш учун ўқиш харажатларининг БХМнинг 4 баравари миқдорда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги жамғармаси томонидан 12 млн 000 минг сўм тўлаб берилиб ўқитилмоқда.

2 нафар ёшга Сафарбарлик чақирув резурви учун Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги жамғармаси томонидан 11 млн 557 минг 320 сўм тўлаб берилиб ҳарбий хизматни ўтаб келишмоқда.

37 нафар оилавий шароити оғир ва бемор ёшларга БХМнинг 4 баравари 1млн 200 мингдан бир марталик моддий ёрдам учун 42 млн 864 минг сўм миқдорда маблағ ажратилиб ёрдам кўрсатилди.

5 нафар ёшларнинг соғлиғини тиклашда жарроҳлик амалиёти учун 33 млн 981 минг сўм миқдорда тиббий ёрдам кўрсатилди.Ҳозирда бу ешларимиз кўрсатилган жарроҳлик шифохоналарда амалиёт учун даволаш ишлари олиб борилмоқда.

3 нафар «Ёшлар дафтари»га киритилган ижтимоий аҳволи қийин ёшларга турар жой ижараси учун 12 ойгача бўлган ижара тўлови шартномасига асосан   18 млн 720 минг 720 сўм тўлаб берилди.

75 нафар ёшлар ўзини–ўзи банд қилиш орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун 634 млн 068 минг сўм маблағ ажратилиб

23 та тикув машинаси ва оверлиг,

2 нафар ёшга новвойчилик учун керакли жиҳозлар,

25 нафари ёшга компьютер жамланмаси,

4 нафарга қандолатчилик йўналиши бўйича,

4 нафар ёшга, сартарошлик асбоб ускуналари,

8 нафар ёшга қурилиш соҳасида керакли ускуналари, томорқа фаолиятини бошлашлари учун керакли ускуналари

2 нафар ёшга деҳқончилик қилиш учун мини культиватор ускунаси,

2 нафар ёшга паррандачилик учун керакли ускуна (инкубатор)

1 нафар ёшга фото объектив мосламалар топширилди.

Шунингдек

«Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек «беш муҳим ташаббус» доирасидаги тадбирларни ва ёшлар фестиваллари форумлар, танловларни молиялаштириш ҳамда «Беш ташаббус олимпиадаси» олимпиадаларида фан иштирок этган ва ўз иқтидори билан спорт йўналишида чемпионликни қўлга кирилган ёшларни рағбатлантириш, тадбирларни ташкил этишда 169 минг сўм миқдорида маблағ ажратилган.

Ёшлар дафтарига киритилган 25 нафар ёшлар тадбиркорлик қилиш ва ўзини банд қилиш мақсадида имтиёзли 14% ли кредит олиб 30 та ишчи ўрин яратишга эришилди.

Ёшлар дафтарига киритилган 5 нафар ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитилди.

Ёшлар дафтарига кирилган 5 нафар ёшлар контракт тўловлари ҳомийлик ва таълим кредити берилиб ўз хоҳишига кўра дафтардан чиқарилди

Ёшлар дафтарига кирилган 3 нафар ёшлар ҳоким ёрдамчиси ва бандликка кўмаклашиш маркази томонидан субсидия асосида меҳнат қуроллари топширилди.

Ёшлар дафтарига киритилган 25 нафар ёшларни ишга жойлаштирилганлиги бўйича бандлиги таъминланди

Даврон Ҳолбоев тайёрлади

Оператор: Абдураҳим Сангилов

Манба: Ёшлар ишлари агентлиги Оҳангарон шаҳар бўлими

Изоҳлар 0

Фикр билдириш