Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Нурсултон Назарбоевнинг юраги операция қилинди
Операция машҳур кардиожарроҳ Юрий Пя раҳбарлигида Миллий илмий кардиожарроҳлик марказида ўтказилган.
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг юраги операция қилинди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Айдос Укибай Twitter’да эълон қилди.

“Нурсултон Назарбоевнинг юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Операция муваффақиятли ўтди. Биринчи Президент ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Ҳозир у кузатув остида”, - деб ёзди Айдос Укибай.
Унинг сўзларига кўра, операция машҳур кардиожарроҳ Юрий Пя раҳбарлигида Миллий илмий кардиожарроҳлик марказида ўтказилган.
Қайд этиш жоиз, Нурсултон Назарбоев аввалроқ 2011 йилда умуртқа поғонасида оғир операция қилинганини айтган эди.
“8 март куни биз концертда ўтирдик. Концерт тугади, ўрнимдан турдим, тамом. Оёғимни қимирлата олмайман. Нимадир тиқилиб қолди, бўлди. Мен хавфсизлик ходимини таклиф қилдим “Олдимга тур” дедим. Унинг қўлини ушлаб секингина чиқиб кетдим” — деган эди Назарбоев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ президентдан Элбоши мақоми, яъни у ва унинг оиласи дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум бўлган эди.