Сўнгги янгиликлар
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Давлат хизматини бошқаришда янги тизим: 33 та ҳудудда натижага асосланган модел жорий этилади
Ўзбекистонлик эркак АҚШда ҳамюртини отиб ўлдирди
Ҳозирда ватандошини ўлдирган А.Г ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
АҚШда Ўзбекистон фуқароси ватандошини 5 минг доллар эвазига отиб ташлади. Бу ҳақда Fox 35 хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, мазкур ҳодиса 16 январь куни Флорида штатининг Осеола округида содир бўлган. Терговчиларнинг айтишича, икки ўзбекистонлик эркак ўртасида 5000 доллар ортидан зиддият келиб чиққан.
Натижада даҳанаки жанг муштлашувга айланиб, жабрланувчи гумонланувчини юзига мушт тушурган. Гумонланувчи эса машинадаги қуролни олиб, ҳамюртини қарата ўқ узган, оқибатда Б.Н касалхонада жон берган.
Ҳозирда ватандошини ўлдирган А.Г ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молдовада террорчилик жиноятларини содир этганликда гумонланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган эди.