Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 97

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 649

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 165

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 158

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

17:27 / 2023-01-17 345 0 Дунё

«Батька»нинг ашаддий душмани Тихановская 15 йилга қамалиши мумкин

Ҳозирда Литва пойтахти Вилнюсда яшовчи Тихановская Reuters агентлигига берган интервьюсида суд адолатли ўтишига ишонмаслигини айтган. 

 

world-news

Беларуснинг қувғиндаги мухолифат етакчиси Светлана Тихановская суд олдида жавоб беради, у давлатга хиёнат қилишда айбланмоқда, дея хабар бермоқда Reuters нашри. 

Хабарингиз бор, 40 ёшли Тихановская 2020 йилги президентлик сайловларида Лукашенкога рақиб бўлганидан сўнг Белоруссиядан қочиб кетган.

Сайловда амалдаги Белорусь президенти Александр Лукашенкога мағлуб бўлгач, “Батька”ни сайлов сохталаштирилганликда айблади.

Шундан сўнг мамлакатда кенг кўламли норозилик намойишлари бошланди. Муҳолифат раҳбарига ҳозирда ўта оғир жазо қўйилди, у 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. 

Ҳозирда Литва пойтахти Вилнюсда яшовчи Тихановская Reuters агентлигига берган интервьюсида суд адолатли ўтишига ишонмаслигини айтган. 

Беларусда ҳалол судлар йўқ. Биз мамлакатимизда мутлақо қонунбузарлик шароитида яшаяпмиз, шунинг учун эртанги суд ҳақиқий бўлмайди, “фарс ва шоу бўлади”, — деди Тихановская. 

Унинг айтишича, у суд томонидан тайинланган адвокатдан керакли ҳужжатларни сўраган, аммо ҳеч нарса олмаган. БEЛТА давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, суд сешанба куни эрталаб бошланган. Тихановская ва яна бир қанча шахслар давлатга хиёнат ва ҳокимиятни эгаллаб олишга уринишда айбланмоқда. 

Тихановская, Литва Республикаси ҳудудида бўлиб, ўзини сўнгги сайловларда ғолиб деб эълон қилди ..., - деди Бош прокуратура.

Суд бошланишидан бир кун олдин 2020 йилда Лукашенкога қарши курашмоқчи бўлган 44 ёшли влогер, Тихановскаянинг қамоқдаги турмуш ўртоғига янги жиноий иш қўзғатилди.

Ҳуқуқ фаолларининг ҳисоб-китобларига кўра, Беларусда 1500 га яқин одам сиёсий айбловлар билан қамалган.  Шу жумладан, тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори Алес Биалиатски ва яна икки кишини норозилик намойишларини молиялаш ва пул контрабандасида айблаб, қамоққа олди. 

Улар норозилик намойишларини молиялаш ва пул контрабандасида айбланиб, 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш