Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
«Учинчи жаҳон уруши бўлмайди. Бу трилогия эмас» — Зеленский
Украина президенти энг нуфузли маросимлардан биридаги видеомурожаатида демократик давлатлардан урушни тўхтатишга ёрдам қилишни сўради.

“Олтин глобус” мукофотининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимда (Голливудда Оскардан кейин иккинчи энг нуфузли мукофот ҳисобланади) Украина президенти Владимир Зеленский видеомурожаат билан чиқди.
Уни кенг кўламли уруш бошланганидан кейин Украинага бир неча бор ташриф буюрган ва ҳатто-ки Зеленскийга Оскарини Киевга олиб келган актёр Шон Пенн таништирди.
“Биринчи жаҳон урушида миллионлаб одамлар ҳалок бўлди. Иккинчи жаҳон уруши ўн миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Учинчи жаҳон уруши бўлмайди. Бу трилогия эмас”, - деди Зеленский.
Унинг қўшимча қилишича, Украина дунёнинг демократик мамлакатлари ёрдамида Россия агрессиясини тўхтатади.
“Украинадаги уруш ҳали тугамади, лекин унда бурилиш даври келмоқда ва ким ғалаба қозониши аллақачон аниқ. Биз буни бутун эркин дунё билан бирга қиламиз ва умид қиламанки, барчангиз биз ғалаба қозонган кун биз билан бўласиз”, — деди Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Соледарга бўлган ҳужум ҳақида маълумот берган эди.



