Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Нега ҳамма машиналар «Chevrolet»? — Nasdaily
Яссин ўзининг видеосида Ўзбекистонда деярли барча автомобиллар “Chevrolet” эканлигидан ҳайратда қолган.
Nasdaily саҳифаси остида фаолият олиб борадиган араб-исроиллик влогер Нусеир Яссин Ўзбекистон ҳақида бир дақиқалик видео эълон қилди.
“Ўзбекистон ҳукумати 27 йил давомида фақатгина биргина автомобиль маркасини сотишга руҳсат берган — “Сhevrolet”. Буни ҳақиқий монополия деса бўлади”, — дея таърифлаган влогер.
Шунингдек, у Ўзбекистон охирги йиллар ўзгарганини эътироф этиб, очиқ давлатга айланганини айтди.
“Бу мамлакат бир неча йил олдин ўзгарди. Энди бу давлат бутун дунёга очилди ва ҳозир сиз йўлларда “Hyundai”, “Mercedec-Benz” ҳаттоки BMW машинасини учратишингиз мумкин. Ўзбекистонга ташриф буюринг ва сиз бу ернинг маҳаллий аҳолсини, тарихий қадамжоларини ва “Chevrolet” машиналарини яхши кўриб қоласиз”, — деб қўшимча қилди Яссин.
Маълумот ўрнида, Нусеир Яссин араб-исроиллик влоггер. У Facebook, TikTok ва Instagram платформаларида Nas Daily саҳифаси остида кунига 1000 дан ортиқ бир дақиқалик видеолар яратиши орқали машҳур.