Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Кобулдаги ҳарбий аэропорт портлатилди. ИШИД терактни ўз зиммасига олди
ИШИД гуруҳи ушбу портлаш орқали “Толибон”нинг юқори турувчи амалдорини ўлдиришни мақсад қилган.
Кобулдаги ҳарбий аэропортдаги портлаш учун жавобгарликни “Исломий давлат” террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди, деб хабар бермоқда Reuters.
Маълум бўлишича, терактни “Kobul Longan” меҳмонхонасидаги портлашда иштирок этган ҳудкуш Абдул-Жаббор содир этган.

Аэропортдаги портлаш натижасида 20 киши ҳалок бўлди, 30 нафар толиблар турли-ҳил тан жароҳатлари билан шифохонага етказилди. ИШИД гуруҳи ушбу портлаш орқали “Толибон”нинг юқори турувчи амалдорини ўлдиришни мақсад қилган.
“Исломий давлат” якшанба куни Кобулда “Толибон” кучларига ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди”, - дея хабар бермоқда агентлик террорчилик гуруҳи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон Ички ишлар вазирлиги Кобул ҳарбий аэропортида 1 январь куни портлаш юз бергани, қурбонлар ва жароҳатланганлар борлиги ҳақида хабар берган эди.