Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Филиппиндаги тошқин қурбонлари сони 51 кишига етди
22 та шаҳар ва муниципалитетларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Филиппиндаги тошқин қурбонлари сони 51 кишига етди, яна 19 киши бедарак йўқолди. Сув тошқинлари натижасида 4,5 минг уй зарар кўрган, шундан 843 таси бутунлай вайрон бўлган. Бу ҳақда Assoshieyted Press хабар бермоқда.“Ўлганлар сони... 51 кишига етди, яна 19 киши бедарак йўқолган”, — дейилади агентлик хабарида.
![]()
![]()

Қайд этилишича, мамлакат жанубидаги Шимолий Минданао минтақаси фалокатнинг энг оғир қисмини бошидан ўтказди. Филиппиннинг шарқий, марказий ва жанубий қисмларида тошқинлар кузатилмоқда. Йўқолганлар орасида қайиқлари ағдарилиб кетган балиқчилар ҳам бор.
![]()
Камида 22 та шаҳар ва муниципалитетларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Айрим ҳудудларда электр ва сув таъминоти узилиб қолган. Ҳудудларда жабрланганларга давлат озиқ-овқат ва зарур нарсаларни етказиб беради.