Сўнгги янгиликлар
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
«Автобус ҳайдовчиси ухлаб қолган» — ТИВ Саудиядаги ЙТҲ юзасидан ахборот берди
Мазкур автобусда Ўзбекистондан борган 50 нафар ўзбекистонлик зиёратчиларидан 10 нафари жароҳатланган.

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Саудия Арабистонида ўзбекистонлик фуқаролар билан содир бўлган ЙТҲ юзасидан ахборот берди.
Маълум бўлишича, жорий йил 27 декабрь куни Саудия Арабистони вақти билан соат 09:15да “Ал-Афаж” транспорт компаниясига тегишли “Mercedes-Benz” русумли автобус ҳайдовчиси “Жидда-Мадина” 160-магистраль йўлида ухлаб қолиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Мазкур автобусда Ўзбекистондан борган 50 нафар ўзбекистонлик зиёратчиларидан 10 нафари жароҳатланган. Ушбу транспорт ҳодисаси оқибатида жабр кўрганларга Мадина шаҳри яқинидаги “Вади Ал-Фар” ва “Ал-Ҳимна” шифохоналарида тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Автобусдаги 40 нафар зиёратчи Мадина шаҳридаги меҳмонхонага жойлаштирилди.
“Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган. Ушбу мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳамда тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган. Дипломатларимиз фуқароларимиз ҳолидан хабарбор бўлиб турибди”, — дейилади хабарда.



