Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Украинада Алишер Усмоновнинг қарийб 50 млн долларлик мулки мусодара қилинди
Усмоновнинг компанияси рудани ҳарбий-саноат комплекси эҳтиёжларига ўтказиш мақсадида Россияга ноқонуний экспорт қилишга уринган.

Алишер Усмонов компаниясига тегишли 160 тонна темир рудаси мусодара қилинди. Бу ҳақда Украина хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмоновнинг деярли 2 миллиард гривенга (55 миллион долларга яқин) яқин мол-мулки мусодара қилинган.
“Топилган 160 тонна темир рудаси партияси россиялик олигарх, Кремль олий ҳарбий-сиёсий раҳбариятининг яқин доираси аъзоси Алишер Усмоновнинг ширкатига тегишли экани аниқланди”, — дейилади хабарда.
Усмоновнинг компанияси рудани ҳарбий-саноат комплекси эҳтиёжларига ўтказиш мақсадида Россияга ноқонуний экспорт қилишга уринган, бироқ Украина хавфсизлик ҳизмати бу режаларни амалга оширишга тўсқинлик қилган.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг май ойида Украина жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳаракатлари билан “Украинанинг миллий хавфсизлиги, суверенитети ёки ҳудудий яхлитлигига жиддий таҳдид солувчи” мулкларини мусодара қилишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди.
Мусодара фақат ҳарбий ҳолат даврида, агар санкциялар қўлланилган жисмоний ёки юридик шахснинг мол-мулки хатланган бўлса, қўлланилиши мумкин.
Сентябрь ойи бошида Украина суди ушбу қоидадан фойдаланиб, россиялик миллиардер Евгений Евтушенковнинг мулкини мусодара қилган эди.



