Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Таиландда ҳарбий кема чўкиб кетди. 23 киши бедарак йўқолган, 6 киши вафот этган
Сешанба куни таиландлик қутқарувчилар чўкиб кетган “Сукхотай” корветининг экипаж аъзоларини қидириш давомида бир нафар тирик қолган ва олти нафар ҳалок бўлган денгизчининг жасадини топишди.
Таиланд Қироллик денгиз флотининг “Сукхотай” (HTMS Sukhothai) корвети бортида 106 нафар ҳарбий хизматчилар бўлган кема якшанба куни Таиланд кўрфазида бўрон пайтида чўкиб кетди. 75 киши қутқарилди, 23 нафар денгизчи ҳозирда бедарак йўқолган. Қолган денгизчиларни қидиришда Қироллик денгиз флотининг вертолётлари, иккита самолёти ва тўртта кемаси қатнашмоқда.

“Биз денгизчини кема чўкиб кетганидан 41 соат ўтиб топдик ва у тирик эди. Шунинг учун биз у ерда ҳали ҳам тириклар борлигига ишонамиз ва ҳар дақиқада, кечаю кундуз қидирувни давом эттирамиз”, - деди Қироллик кемаси раҳбари Чотлантис Навануграха.
Таиланд Қироллик денгиз флоти бош қўмондони Чонгчаи Чомченгпаэт сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида корвет бортида қутқарув жилетлари етарли бўлмаганини тан олди.
“Сукхотай” кемаси Таиланд қироллик флотининг асосчиси Апакон Кянтивонга туғилган кунини нишонлаш учун қўшимча ходимларни олиб кетаётган бўлган.
Ҳарбий-денгиз кучлари вакили адмирал Погкронг Монтрадпалин сешанба куни қидирув ҳудуди кенгайиб, қутқарувчилар диққатини қирғоқ яқинидаги ҳудудларга қаратганини айтди.

Шунингдек, у кўрфазда тўфон ҳамон давом этаётганини таъкидлади. Таиланд ҳарбийларининг таъкидлашича, шароитлар яхшилангач, водолазлар гуруҳи воқеани батафсил текширади.
Нима бўлди?

Якшанба куни содир бўлган бўрон пайтида, “Сукхотай” (HTMS Sukhothai) корветига керагидан ортиқ миқдорда сув тўпланган. Натижада асосий блокларнинг электр таъминотида қисқа туташув юзага келиб, двигателлар ўчиб қолган.
Электр узилишидан кейин экипаж кемани қутқаришга ҳаракат қилган, бироқ у ён томонига ағдарилган ва якшанба куни маҳаллий вақт билан 23:30 (GMT 16:30) атрофида қирғоқдан 22 миля (тахминан 40 км) узоқликда чўкиб кетган.
Ҳарбий-денгиз кучларининг учта кемаси ва вертолётлари ёрдамга жўнатилди, бироқ фақат битта кема вақтида етиб бора олди. Шунингдек, ҳалокат жойига борган фрегат ҳам экипажнинг кўп қисмини қутқариб қолган.
Душанба куни бош вазир Прают Чан-о-Ча ҳалокат юзасидан тергов ўтказишни буюрди. Адмирал Чонлатис Навануграха воқеани мамлакат денгиз флоти тарихидаги энг даҳшатли фожиалардан бири деб атади.