Сўнгги янгиликлар
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Учтепа туманида жойлашган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари 6 ой ичида биринчи марта камайди
«Ғалабанинг номи — Туркия»дир: 15 июлдаги драматик тун нималар билан ёдда қолган?
Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашишда қандай йўлдан бормоқда?
Клаус Манголд: «Мақсад - Европада Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги мавқеини янада мустаҳкамлаш»
Клаус Манголд «Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг аҳамиятини юқори баҳолади.

23 ноябрь куни Туризм ва маданий мерос вазирлигида Германиянинг «Манголд cонсултинг ГМБҲ» раиси, профессор Клаус Манголд билан учрашув бўлиб ўтди.
Бош вазир ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов юқори мартабали меҳмонга ташриф учун самимий миннатдорлик билдирди.

Учрашувда Европа давлатларида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва европалик сайёҳлар оқимини кўпайтириш доирасида олиб борилаётган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди. Хусусан, жорий йилнинг 18 ноябрь куни Германия туристик ассоциясияси президенти Норберт Фиебиг билан бўлган учрашув якунига кўра эришилган масалалар, ДРВ таркибига кирувчи энг йирик туристик операторлар иштирокида «Дестинатион Фоурм» лойиҳасини ўтказиш, шунингдек, вазирлик томонидан Европа бозорига мўлжалланган медиарежани амалга ошириш билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.
Таъкидлаш керакки, К.Манголд “Destination Fourm” лойиҳаси доирасида нафақат Германия, балки Швейцария, Австрия каби Европа давлатларининг энг йирик ва салоҳиятли ОАВ ва туристик ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим эканлигини қайд этди.
Шунингдек, «Узбекистан» миллий брендини хорижда кенг тарғиб қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
.jpg)
«2023 йилнинг март ойида Германиянинг Берлин шаҳрида «ИТБ Берлин-2023» халқаро туризм ярмаркаси ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, келгуси йили Германияда Ўзбекистоннинг археологик бойликлари кўргазмасини ташкил этиш кўзда тутилган, — деди Клаус Манголд. — Бу тадбирлардан мақсад европалик сайёҳларнинг Ўзбекистонга бўлган эътиборини ошириш, мамлакатимизнинг диққатга сазовор жиҳатларини бутун дунёга янада кенгроқ танитиш ва бу орқали мамлакатингизнинг Европа ва жаҳондаги мавқеини мустаҳкамлашдир».
Учрашув якунида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Европага янада кенг тарғиб қилиш доирасида мамлакатимизда фаолият юритаётган туризм соҳаси вакиллари учун ўқув дастурларини йўлга қўйиш, Германия тажрибасига асосан, юртимизда тематик паркларни очиш имкониятлари, Германия – Самарқанд йўналишлари бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар ташкил қилиш ҳамда келгуси йилда ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистоннинг археологик бойликлари кўргазмаси масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
.jpg)
Маълумот учун, «Манголд Cонсултинг ГМБҲ» компанияси 15 йилдан ортиқ вақт Германия ва хориждаги миллий ва халқаро компанияларга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ва муассасаларга муваффақиятли маслаҳатлар бериб келмоқда.
Профессор Клаус Манголд Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини юқори баҳолади. Қолаверса, Ўзбекистонда туризм жадал суратларда ривожланиб бораётганини ва бунда Тошкент халқаро туризм ярмаркаси каби тадбирлар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Клаус Манголд «Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг аҳамиятини юқори баҳолади.
Клаус Манголд «Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг аҳамиятини юқори баҳолади.



