Qidirish

09:10 / 2025-12-09 66 0 Жамият

Ўзбекистоннинг 38 та университети UI GreenMetric 2025нинг топ-1000 талигига кирди

Тайванда эълон қилинган UI GreenMetric 2025 халқаро экологик барқарорлик рейтингида Ўзбекистоннинг 38 та олий таълим муассасаси дунё университетлари орасида топ-1000 таликдан ўрин олди.

world-news

Ўзбекистон олий таълим муассасалари халқаро экологик барқарорлик баҳолашида сезиларли ютуққа эришди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилги UI GreenMetric 2025 рейтингида мамлакатнинг 38 та университети дунёнинг энг “яшил” мингталик ОТМлари қаторига кирди.

5 декабрь куни Тайванда UI GreenMetric 2025нинг расмий натижалари тақдим этилди. Бу йилги тадқиқотда 105 мамлакатдан 1745 та университет иштирок этди, шу жумладан Ўзбекистондан — 79 та ОТМ. Улар орасидан 38 таси биринчи мингталик рўйхатидан жой олди.

Вазирлик маълумотида таъкидланишича, 2025 йилнинг мамлакатда “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши фонида Ўзбекистон университетларининг халқаро экологик инициативалардаги иштироки янада кучайган. UI GreenMetricдаги юқори натижалар олий таълим муассасаларида экологик маданият, барқарор инфратузилма ва халқаро стандартларга мос фаолиятнинг амалий кўриниши сифатида қайд этилди.

Маълумот учун, UI GreenMetric рейтинги 2010 йилдан бери Индонезия университети томонидан ўтказилиб, дунё ОТМларининг барқарор ривожланиш ва экологик сиёсатга бўлган муносабатини баҳолашга қаратилган. Рейтинг тузувчиларнинг мақсади — жамият эътиборини экологик муаммоларга ечим топиш ва атроф-муҳитни асраш борасидаги сиёсатларни ривожлантиришга қаратилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш