Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Украина Патриот ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг муқобилини ишлаб чиқмоқчи
Украина мудофаа сектори ва ҳукумати Патриот ҳаво мудофаа тизимининг муқобилини ишлаб чиқиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда Украина стратегик саноат вазири Герман Сметанин ҳарбий-саноат комплексининг 2024 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган анжуманда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу тизим фақат АҚШдан етказиб берилади ва бугунги кунда Россия баллистик ракеталарини уриб тушира оладиган ягона қурилмадир.
«Украина ҳудудида Патриот ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизимларининг ўхшаши ҳозирча йўқ, бироқ мудофаа саноатимизда тегишли лойиҳа бор ва биз бу борада ишлаяпмиз», деди Сметанин.
Дунёнинг шунга ўхшаш тизимларни ишлаб чиқариши мумкин бўлган бошқа мамлакатлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, вазир шундай давлатлар борлигини ва Украина қисман маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб бораётганини таъкидлади.