Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Эйнштейннинг машҳур сурати рекорд нархга сотилди
Савдоларни «RR Auction» аукцион уйи ўтказди.
Алберт Эйнштейннинг тилини кўрсатган машҳур фотосуратининг асл нусхаларидан бири Бостондаги кимошди савдосида катта миқдордаги пулга —338 630 долларга сотилди.
Бу сурат 1951 йил 14 мартда фотограф Артур Сасс томонидан олинган. Ўша куни Эйнштейн ўзининг 72 ёшини нишонлаган, зиёфат тугагач, у дўстларининг уйига олиб бориб қўйиш таклифидан фойдаланган. Олим автомобилга ўтириши биланоқ, репортёр ундан суратга тушишни сўраган. Камералардан чарчаган олим бунинг ўрнига тилини кўрсатган — шу тариқа рамзий кадр пайдо бўлган.
Кейинчалик Эйнштейн газетада ушбу суратни кўриб, имзо чекиш ва дўстларига совға қилиш учун унинг 9 та нусхасини сўрайди. Шу нусхалардан бири кимошди савдосига қўйилди.
Лотнинг дастлабки нархи 40 минг доллардан сал кўпроқни ташкил этганди, аммо коллекционерларнинг қизиқиши ставканинг сезиларли даражада ошишига олиб келди. Натижада сурат 338 630 долларга сотиб олинди.
Ушбу нусха нацистлар Германиясидан АҚШга қочиб ўтган ва Принстон университетида ишлаган, шу масканда Эйнштейн билан танишган иқтисодчи Отто Натан номига ёзилган.