Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда
Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди
Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…
Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди
Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов
Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди
Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди
Миллий гвардия ходимлари EFFECT.UZ мухбирининг фаолиятига қаршилик билдирмаган
Effect.uz’нинг Фарғона вилояти бўйича мухбири Ҳамид Аҳмедов Фарғона шаҳридаги 3-сонли мактабда болаларнинг мажбурий меҳнатга йўналтирилаётганини аниқлаган эди.
Шундан сўнг Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси ҳолат назоратга олинганини билдирди.
Бундан ташқари, вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳам ҳолатга изоҳ билдириб, мактаб раҳбариятини МГ ходимларининг ваколатларига кирмайдиган вазиятлар билан камроқ безовта қилишга чақирди. Бошқарма МГ ходимлари шу куни Effect.uz мухбирининг фаолиятига қарши ҳаракатлар амалга оширмаганини ҳам қайд этди.
Баёнотда айтилишича, жорий йилнинг 7 февраль куни соат 15:30 да Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармасига ташвиш тугмаси орқали хабар келиб тушган.
Шунга кўра, Қўриқлаш бошқармаси тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари воқеа жойига етиб борган. Айтиш жоизки Миллий Гвардиянинг Қўриқлаш хизмати ходимлари ўз функционал вазифаларига кўра, ташвиш тугмаси босилганидан сўнг имкон қадар воқеа жойига зудлик билан етиб бориш юклатилган бўлиб, ҳодимлар томонидан ОАВ вакилига нисбатан ҳеч қандай ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаганлиги маълум қилинади.
Эътироф этиш керакки бугунги кунда Фарғона вилоятидаги мактаблар «Хавфсиз мактаб концепцияси» асосида 100% ташвиш тугмалари билан таъминланган. Расмий рўйхатдан ўтган ОАВ вакиллари ўз фаолиятини амалга оширишда эркинлиги Конституциямизнинг 81- моддасида ҳам кафолатлаб қўйилган.
Мактаб раҳбариятидан ҳам хавф бўлмаган пайтда ҳамда Миллий Гвардиянинг ваколатига кирмайдиган масалаларда бу каби ташвиш тугмаларидан эҳтиёт бўлиб фойдаланиш сўраб қолинади.




Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир
