Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Турк армияси Ироқда икки нафар террорчиларни ўлдирди. 8 нафар ироқликлар ИШИД қўлида жон берди
Туркияда терроризмга қарши самарали ва қатъий курашни давом эттирмоқда.
Ироқ шимолидаги “Pençe-Kilit” жанговор оперецияси ҳудудида икки нафар террорист ўлдирилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги Туркия миллий мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
Шунингдек, Ироқ шарқидаги Дияла вилоятидаги қишлоқда ИШИД жангариларининг қуролли ҳужуми натижасида 8 киши ҳалок бўлди.
Халис тумани маъмурияти матбуот котиби Удаи ал-Хадраннинг маълум қилишича,террорчилар Албу Бали қишлоғига уч томондан ҳужум қилган.
Хадраннинг сўзларига кўра,саккиз нафар қишлоқ аҳолиси ҳужум қурбони бўлган,уч нафари касалхонага ётқизилган. Террорчиларни қўлга олиш учун операция бошланди.
Маълумот ўрнида, 2014 йил июнь ойида ИШИД террорчилари Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри – Мосул,Салаҳаддин ва Ал-Анбар вилоятларини,шунингдек,Дияла ва Киркук вилоятларининг бир қисмини эгаллаб олишди. Кейинги бир неча йил ичида Ироқнинг бу ҳудудлари террорчилардан озод қилинди.