Сўнгги янгиликлар
«Афсуски, айрим «Ишонч телефонлари» номига ташкил қилинган ёки умуман ишламайди» – Акмал Бурхонов
«Босим ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз» – «Ўзбектелеком» HUMANS иши бўйича муносабат билдирди
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Европада Амир Темур даврига оид ўта ноёб Қуръон мусъҳафи топилди
Айтилишича, ҳозирда шахсий коллекцияда сақланаётган ноёб қўлёзма нархи бир неча ўн миллион долларга баҳоланиши мумкин.

Темурийлар даврида яратилган муҳташам Қуръон мусъҳафи бош офиси Лондонда жойлашган Кристис ким ошди савдоси уйи ёрдамида топилди. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро маданий мерос ҳафталиги доирасида Француз тадқиқотлар миллий марказининг ислом бўлими мудири профессор Карим Ифрак билдирди. Айтилишича, ҳозирда шахсий коллекцияда сақланаётган ноёб қўлёзма нархи бир неча ўн миллион долларга баҳоланиши мумкин.
Профессор Карим Ифрак:
Ушбу қўлёзманинг тарихи XIV-XV асрларга бориб тақалади. Унинг яратилиш тарихи ўзига хос рамзийликка эга, сабаби ундаги ҳар бир сўз олтин суви билан битилган. Китобнинг замонавий технологияларсиз, бундай усулда яратилгани унинг янада улуғвор ва бебаҳолигини таъминлайди. Айрим манбаларда бу Зангори мусъҳаф деб ҳам аталади. Уни ёзиш учун тўрт хил ноёб рангдан фойдаланилган ва мағрибий ёзувда Андалусияда кумуш суви билан кўчирилган. Қўлёзмада юқори сифатли араб хаттотлиги мавжуд бўлиб, кўпинча бу даврда машҳур бўлган насх хаттотлик услубида акс эттирилган. Темурийлар қўлёзмалари юқори сифатли материаллар, жумладан, нозик қоғоз ҳамда табиий пигментлар ёрдамида яратилган. Визуал жозибадорликни ошириш учун олтин суви ҳам ишлатилган.
Таъкидланишича, намунада Темурийлар сулоласининг маданий ва диний қадриятлари акс эттирилиб, Қуръоннинг ислом оламидаги аҳамияти ҳақида сўз боради. Бу Темурийлар даврининг ислом илми ва санъатини сақлаш ҳамда тарғиб этишга бўлган ҳаракатидан далолат беради.
Маълум қилинишича, бу каби қўлёзмалар турли тўпламларда сақланган бўлиб, тарихий, бадиий ва диний аҳамиятига кўра келиб чиқиши ўрганилмоқда. Ҳозирда Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти билан ҳамкорликда қўлёзманинг факсимиле нусхасини Ўзбекистонга қайтариш бўйича иш олиб борилмоқда.
Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги давомида бундан ташқари кўплаб янгиликлар янграмоқда. Хусусан Ўзбекхон ва Амир Темур чевараси томонидан битилган қуръон қўлёзмалари ҳамда Бобурийларга оид мураққалар топилгани, Ипак йўли ҳақида видео ўйин яратилиши, Ўзбекистон ҳудудидан топилган илк петроглифлар тўпламини яратиш каби муҳим илмий ва маданий янгиликлар маълум қилинди.



