Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Қабристондаги жасадлар кўчага улоқтирилди» — Исроил армияси «Ал-шифо» касалхонасини бутунлай вайрон қилди

14 кунлик қамалдан сўнг, Исроил армияси Ғазо секторидаги энг йирик тиббиёт мажмуаси – «Ал-Шифо» касалхонасини бутунлай вайрон қилди ва у ердан қўшинларини олиб чиқиб кетди.
Anadolu’нинг гувоҳларга таяниб хабар беришича, Исроил армияси кучлари «Ал-Шифо» касалхонаси ва яқинидаги аҳоли пунктларидан бутунлай чиқиб кетган ва Ғазо шаҳри жануби-ғарбидаги Тел ал-Ҳава ҳудудининг жанубига юборилган.
«Ал-Шифо»ни тарк этишдан олдин ҳарбийлар тиббиёт мажмуасининг барча биноларини ёқиб юборган ва уни бутунлай ишдан чиқарган.
Шифохонанинг жарроҳлик биносининг поллари ва бинолари бутунлай вайрон бўлган, қолганлари ёниб кетган. Асосий қабулхона ва тез ёрдам биноси ҳам ёниб кетган, барча тиббий буюмлар йўқ қилинган.
Исроил кучлари урология бўлими, туғруқхона, ўликхона, онкология ва куйиш бўлимларини ҳам ёқиб юборган, клиника биносини бузиб ташлаган.
«Ал-Шифо» касалхонасида ва яқин атрофдаги Умар ал-Мухтор, Иззедине ал-Қассам, Абу Ҳасир, Бакир ва Ҳаббуш кўчаларида ўлдирилган ўнлаб фаластинликларнинг жасадлари топилган.
Ҳарбийлар «Ал-Шифоа» тиббиёт мажмуаси ҳудудида фаластинликлар томонидан яратилган вақтинчалик қабристонни вайрон қилди, ўлганларнинг жасадларини қабрлардан олиб чиқиб, касалхона атрофига тарқатди.
Фаластин соғлиқни сақлаш сектори вакиллари ҳам шифохона бутунлай ишдан чиққанини ва жорий даврда ишни қайта бошлаш қийин бўлишини тасдиқлади.
Уларнинг айтишича, армия касалхонадаги барча тиббий жиҳозларни, шунингдек, операция хоналари ва реанимация бўлимларини йўқ қилган.



