Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
МДҲ давлатлари орасида энг бахтли мамлакатлар эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
World Happiness Report 2024 МДҲ давлатлари орасида энг бахтли мамлакатлар рейтингини маълум қилди.
World Happiness Report 2024 рейтингида Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида энг бахтли мамлакат деб топилди. Шунингдек, иккинчи ўринни Қозоғистон эгаллади. Оксфорд университетининг йиллик глобал ҳисоботига кўра, Қозоғистон бир неча поғонани бой берган ва рейтингда 44-ўриндан 49-ўринга тушиб кетган. Бу ҳақда ЎзА матбуот хизмати хабар берди
Россия 72-ўринни эгаллади, Украина эса 105-поғонадан жой олган. 143 мамлакат ва ҳудуддаги одамлар ўз ҳаётларини нолдан 10 гача бўлган шкалада баҳолаганлар. 10 балл мумкин бўлган энг яхши рейтингдир. Рейтингни яратиш учун охирги уч йилдаги натижалар ўртача ҳисобланади.
Финляндия ўртача 7,7 балл билан биринчи ўринда қолмоқда. Ундан кейин Дания, Исландия ва Швеция туради. Афғонистон ва Ливан мос равишда 1,7 ва 2,7 балл билан охирги икки ўринни эгаллаб турибди.
Умуман олганда, рейтингга умр кўриш давомийлиги, ижтимоий алоқалар, шахсий эркинлик ва коррупция каби бошқа омиллар таъсир қилади.
Америка Қўшма Штатлари биринчи марта кучли йигирматаликдан жой олмади ва ўтган йилги 15-ўриндан 23-ўринга тушиб кетди. Бу 30 ёшгача бўлган америкаликларнинг фаровонлик ҳисси кескин тушиб кетгани билан боғлиқ, дейилади ҳисоботда.
60 ва ундан катта ёшдаги одамларнинг бахтиёрлик даражаси бўйича глобал рейтингда Қўшма Штатлар 10-ўринда, 30 ёшгача бўлганлар учун эса 62-ўринда туради.
Бугун дунё бўйлаб Халқаро бахткуни нишонланмоқда.