Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 97

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 649

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 165

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 158

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

13:49 / 2024-02-06 2364 0 Дунё

Россиялик космонавт орбитада узоқ вақт қолиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

world-news

4 февраль куни россиялик космонавт Олег Кононенко космосда бўлган умумий вақт бўйича жаҳон рекордини ўрнатди ва орбитада 878 кундан ортиқ бўлган ватандоши Геннадий Падалкани ортда қолдирди. Бу ҳақда Россия космик корпорацияси хабар бермоқда.

Кононенко коинотда 1000 кун, яъни 5 июнгача қолиши кутилмоқда ва сентябрь охирига келиб, у космосда 1110 кунини ўтказади.

«Мен коинотга рекордлар ўрнатиш учун эмас, балки севимли ишимни қилиш учун учаман. Барча ютуқларим билан фахрланаман, лекин космосда инсоннинг умумий бўлиш муддати бўйича рекорд ҳали ҳам россиялик космонавтга тегишли эканлигидан фахрланаман», - деди космонавт.

Совет Иттифоқи космик пойганинг дастлабки йилларида 1957 йилда Ер орбитасига биринчи бўлиб Спутник 1 сунъий йўлдошини учириш билан Ғарбни ҳайратда қолдирди, кейин эса Совет космонавти Юрий Гагарин 1961 йилда коинотга учган биринчи одам бўлди.

Аммо 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг, Россиянинг космик дастури катта маблағ танқислиги ва коррупция билан курашди.

Космосдаги ҳаёт

Кононенконинг сўзларига кўра, у вазнсизликнинг жисмоний таъсирига қарши туриш учун мунтазам равишда шуғулланган, аммо ерга қайтиб келганида у қанчалик кўп ҳаётни қўлдан бой берганини тушунган.

«Мен ўзимни ёлғиз ҳис қилганим йўқ. Уйга қайтганимдан кейингина тушундимки, мен йўқлигимда юзлаб кунлар давомида болалар отасиз ўсган», - деди космонавт.

Унинг сўзларига кўра, энди космонавтлар қариндошлари билан алоқада бўлиш учун видеоқўнғироқлар ва хабарлар орқали фойдаланишлари мумкин, бироқ технологик тараққиёт туфайли ҳар бир янги космик парвозга тайёрланиш қийинлашди.

«Космонавтлик касби тизимлар ва тажрибалар мураккаблашмоқда. Такрор айтаман, тайёргарлик осонлашмаган», - дейди у.

Кононенко болалигида космосга учишни орзу қилган ва космонавтларни тайёрлашдан олдин муҳандислик институтига ўқишга кирган. Унинг биринчи космик парвози 2008 йилда бўлган.

Унинг ХКСга жорий сафари ўтган йили «Союз МС-24»да бошланган. ХКС АҚШ ва Россия ҳанузгача яқин ҳамкорлик қилиб келаётган кам сонли халқаро лойиҳалардан биридир.

Декабрь ойида Роскосмос NASA билан ХКСга ўзаро парвозлар дастури 2025 йилгача узайтирилганини айтди. Икки давлат ўртасидаги бошқа соҳалардаги алоқалар Россиянинг қарийб икки йил аввал Украинага бостириб кириши ортидан бузилди, Вашингтон бунга жавобан Киевга қурол-яроғ жўнатиб, Москвага қарши кетма-кет санкциялар киритди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш