Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
АҚШда апокалипсисдан сақловчи улкан ер ости шаҳри қурилди
Американинг Vivos компанияси Қўшма Штатларда қиёмат юз берган тақдирда, ўн минггача одам омон қолиши мумкин бўлган улкан ер ости шаҳрини қурди. Бу ҳақда Metro нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ер ости дунёси жанубий Дакота тоғларида АҚШ армиясининг собиқ базаси ўрнида қурилган бўлиб, ҳар бири тахминан 200 квадрат метр бўлган 575 та бункерни ўз ичига олади.

Компания директори Данте Вичинонинг сўзларига кўра, сўнгги бир йил ичида бункердан хонани бронь қилишни хоҳловчилар сони 2000 фоиздан кўпроққа ўсган, сотувлар эса тўрт баробарга ошган.
“Ҳамма нима қилишни билмай турган бир вақтда, бизнинг жамоамиз аъзолари юзлаб ҳамфикрлар билан бирга тинчгина ўзларининг бошпаналарига йўл олишади, улар оғир эшиклар ортида ташқи дунёдан келувчи ҳар қандай хавф-хатардан омон қолишлари мумкин” — дейди Вичино.




Компания бункерларнинг камида бир йил давомида ташқи дунё билан алоқасисиз автоном ишлашига кафолат беради. Бошпанадаги битта жой мижозга 55 минг АҚШ долларига тушади.
Қайд этиш керак, Жанубий Дакотадаги ер ости шаҳридан ташқари, Vivos компанияси АҚШнинг Индиана штатида 20 мегатонлик ядровий бомбанинг деярли тўғридан-тўғри зарбасига бардош берадиган бункер қурган.