Сўнгги янгиликлар
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
«Қон тўкилишини тўхтатиш ва дарҳол музокарага киришиш керак» – Бобур Бекмуродов

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродов Исроил-Фаластин можаросига муносабат билдириб, Ғазо секторида эвакуация ҳолати жорий этилишига тарафдорлигини билдирди.
«Ғазо секторида вазият оғирлашмоқда. Аёллар, болалар, тинч аҳолининг қони тўкилишини тўхтатиш, икки томон дарҳол музокараларга ўтиши керак. Секторда ичимлик суви қамалини бекор қилиш, гуманитар корридорларни очиш лозим.
Хусусан, секторга БМТнинг гуманитар карвони, Қизил ярим ой жамиятининг миссияси киритилиши учун шароит яратилиши лозим. Геосиёсий поляризациянинг чуқурлашишига йўл қўймаслик, минтақага таъсир ўтказувчи йирик мамлакатлар эътиборни тарафкашлик қилиш эмас, тинчлик ўрнатишга қаратиши керак», деган Бекмуродов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЦАХАЛ жума куни 1 миллион фаластинликка анклав шимолини тарк этиш талабини қўйган бўлиб, бу талабга кўра, фаластинликлар Тошкент вақти билан 18:00 гача ўз уйларини ташлаб Ғазо секторининг жанубий қисмига кўчиб ўтишлари керак бўлади.
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги шу пайтгача қурбонлар сони 1900 нафардан ортгани бўйича маълумот берган.



