Сўнгги янгиликлар
Умра хизматлари бўйича ноқонуний реклама тарқатган туроператорлар жазоланди
Нотариусликка талабгорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига эътиборсиз бўлган 29 нафар раҳбар жавобгарликка тортилди
Мазкур шахслар ўз вазифаларини бажаришга масъулиятсизлик билан қараб, хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига масъулиятсиз ёндашган 29 нафар раҳбар жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикасида кўчатлар суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга экилиши ҳамда масъулларнинг эътиборсизлиги натижасида жами 333,1 минг туп кўчатлар нобуд бўлишига йўл қўйилгани, бажарилган ишлар ҳажмига электрон платформа орқали амалда экилмаган жами 136,1 минг туп кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланган.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ободонлаштириш хизмати томонидан жамоат жойларида 127,5 минг туп кўчат экилгани қайд этилган бўлсада, амалда кўчатларнинг аксарияти (90 фоизи) қайта экиш учун мўлжалланган питомниклардаги қаламчалар бўлиб, марказий кўчаларга экилган кўчатларнинг 30 фоизи суғорилмаганлиги ва агротехник тадбирлар амалга оширилмаганлиги натижаси қуриб, ўсувчанлик қобилиятини йўқотган.
Сирдарё вилоятида жами 1355 туп дарахт кўчатлари, Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида экилган 3,5 минг туп кўчатларнинг ярмидан кўпи қаровсизлик оқибатида нобуд бўлган.
Навоий вилояти Учқудуқ туманида 2435 туп амалда экилмаган кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилиб, бюджетдан ажратилган маблағлар ободонлаштириш тизими ходимлари томонидан ўзлаштирилган.
Ҳозирда ўз вазифаларини бажаришга масъулиятсизлик билан қараб, хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган 29 нафар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва идоралар раҳбарларининг қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масаласи ҳал этилмоқда, дейилади хабарда.
Шунингдек, Прокуратура органлари томонидан тегишли ўрганишлар давом эттирилиши ҳам маълум қилинди.